UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 май 15:10
Янгиликлар

Бошқалар

Спорт вазири Кўкдалага борди

Бугун Спорт вазири Адҳам Икрамов Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида бўлиб, янгидан барпо этилган спорт мажмуаси ҳамда у ерда йўлга қўйилган спорт тўгараклари ва спортчилар учун яратилган шарт-шароитларни яқиндан ўрганди.

Спорт вазирига Кўкдала туман ҳокими X.Жўраев ҳамда вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи В.Рўзиев ҳамроҳлик қилди. Вазир бундан ташқари спортчиларнинг машғулотлар билан шуғулланиш жараёнлари ҳам кўздан кечирди.

Шунингдек, Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида Спорт вазирлиги томонидан берилган замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган тиббиёт ва реабилитация бўлимида олиб борилаётган ишлар ҳам ўрганилди. У ерда спортчи-ўқувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан масъуллар билан мулоқот ўтказилди.

Кейинги манзилда Қашқадарё вилоят футбол академияси ўрганилиб, у ердаги қурилиш жараёнлари, иншоотларни жиҳозлаш бўйича пудратчи ташкилот масъуллари билан қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли якунлаш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Спорт вазири вилоят Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида бўлиб, мактаб инфратузилмаси ва ўқувчи-спортчилар учун яратилган шароитлар билан танишиб, улар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг