UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 июн 15:22
Янгиликлар

Тадбирлар

Спорт вазири Олимпия ва паралимпия шон шуҳрати музейида ёшлар билан учрашди

Теглар :  Адҳам Икрамов
Ёшлар ойлиги доирасида ташкил этилган очиқ мулоқотда 120 нафардан зиёд ёшлар, спортчи ва параспортчилар иштирок этди.

Учрашув давомида Спорт вазири ёшларнинг билим олиши, ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш борасида фикр-мулоҳазаларини билдириб, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда спортни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Шу билан бирга мамлакатимиз спортчиларининг Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Жаҳон чемпионатлари, Осиё ўйинлари ҳамда халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришаётгани, дунёда Ўзбекистоннинг обрў-эътибори ва спорт салоҳияти янада ошаётгани, республикамиз ҳудудларида жаҳон андозаларига мос муҳташам спорт иншоотлари барпо этилаётгани, ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси”, "Янги Ўзбекистон олимпия чўққилари", “Универсиада” каби спорт мусобақаларининг мунтазам ўтказилиб келинаётгани ва бунинг натижасида спорт билан шуғулланаётган ёшлар сони йилдан-йилга ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди. 

Хусусан, "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида фаол иштирок этиб, ўз иқтидорини намоён этган, бугунги кунда енгил атлетика спорти бўйича юқори натижаларга эришиб келаётган қашқадарёлик спортчи Жонбиби Ҳукмова ҳам вазир билан ўтказилган мулоқотда юртимиз ёшларига яратиб берилаётган шароитлар учун Давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди. 

Ёшлар билан самимий мулоқот руҳида бўлиб ўтган учрашув давомида вазир ёшлар томонидан берилган саволларга жавоб бериб, илгари сурилган таклифларни тинглади. Уларнинг спорт мусобақаларида янада фаол иштирок этишлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Тадбир якунида ўз фаолиги ва шижоати билан спорт соҳасида намуна бўлиб келаётган бир қатор ёшлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг