UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 дек 14:45
Янгиликлар

Шахмат

"Tashkent Chess 2024" бош соврини ва 100 000 000 Ҳиндистонга кетди

Пойтахтимизда яна бир нуфузли шахмат мусобақаси якунига етди.

Мукофот жамғармаси 300 миллион сўмни ташкил этган "Tashkent Chess 2024" турнирида юртимиз шахматчилари билан бир қатор дунёнинг 15 давлатидан келган жами 400 нафарга яқин иштирокчи бош соврин учун баҳс олиб боришди. 

Тўққиз тур якунларига ҳиндистонлик гроссмейстер Адҳибан Баскаран 7,5 очко билан мусобақа ғолиби ҳамда 100 миллион сўм миқдорида пул мукофоти соҳибига айланди. Собиқ ҳамюртимиз Тимур Гареев 7 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликка Азамат Утегалиев якун ясаб берди. Қозоғистонлик 6 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра учинчи поғонани банд этди. 

Хитойлик Рен Жиэ Ҳуанг, қозоғистонлик Ринат Жумабоев ва ҳамюртимиз Абдумалик Абдусалимов ҳам 6 очко жамғарди. Улар қўшимча коэфицентларга кўра кейинги ўринларни бўлишиб олишди. Иккинчи ўрин эгаси 50, учинчи ўрин соҳиби 25 миллион сўм мукофот пулига ҳам эга чиқди.      

Пойтахтимиздаги "Ренессанс" кино уйида "Tashkent Chess 2024" - Тошкент шаҳар ҳокими кубоги ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов сўзга чиқиб, бундай мусобақалар шахмат спортини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг