UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 мар 13:30
Янгиликлар

Шахмат

Топ-10`да биргина шахматчимиз қолди (барча маълумотлар)

Пойтахтимизда ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган халқаро турнирда 6-тур учрашувлари ортда қолди.

Бу йил ўз тарихида 18-маротаба ташкил этилаётган, мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнир швейцарча тизимда 10 турдан иборат бўлади. Иштирокчилар икки гуруҳда совринли ўринлар учун баҳс олиб боришяпти. Асосий ҳисобланган А гуруҳида 1800 ва ундан юқори рейтингли шахматчилар жам бўлган. В гуруҳида эса рейтинги 1999 ва ундан паст бўлган иштирокчилар дона сурмоқда. 

Кучлилар жам бўлган А гуруҳида ҳиндистонлик халқаро гроссмейстер Ниҳал Сарин (2687) биринчи рақам остида сараланган. У кеча 6-турда қора доналарда ўйнашига қарамай, гроссмейстеримиз Абдумалик Абдусалимов (2525)ни мағлубиятга учрата олди. Ушбу мағлубият шу кунгача шахматчиларимиз орасида энг яхши натижа қайд этиб келаётган Абдусалимов учун биринчиси бўлди. 

Иккинчи рақамли шахматчи сифатида таснифланган ёш гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов (2670) ниҳоят ғалаба қозонди. У оқ доналарда қирғизистонлик Асилбек Абдижапар (2361)дан устун келди ва ўз очколарини 4 тага етказиб олди. Ёш шахматчимиз Ҳумоюн Бегмуратов (2430) 6-турда қора доналарда ҳаракат қилганимга қарамай, рейтингда ўзларидан юқорида бораётган ҳиндистонлик гроссмейстер Адитя Миттал (2550) билан дуранг ўйнади. Тур олдидан 4 очкога эга бўлиб турган ҳамюртимиз Муҳаммадзоҳид Суяров (2474) қора доналарда ҳиндистонлик гроссмейстер Леон Мендонка (2643)га ютқазди. 

Бу турда ўзига хос ўзбек дербисида Алмас Раҳматуллаев Саидакбар Сайдалиев билан муросага келди. Гроссмейстеримиз Ортиқ Ниғматов (2501) россиялик шахматчи билан дуранг қайд этган бўлса, Муҳиддин Мадаминов (2550) тожикистонлик Муҳаммад Ҳусенходжаевга ютқазиб қўйди.   

Олтинчи турдан сўнг венгриялик Санан Сюгиров 5,5 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Кеча у энг яқин таъқибчиси бўлиб турган сингапурлик Тин Цингяони мағлубиятга учратди. Туркманистонлик Сапармират Атабаев 5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 2-ўринга кўтарилиб олди. Тўрт нафар ҳинд шахматчилари ҳисобида ҳам 5 тадан очко бор. Ҳамюртларимиз орасида энг яхши кўрсаткич Ҳумоюн Бегмуратовда, у 4,5 очко билан 8-поғонадан жой олган. 

Бугун 7-турда пешқадам Санан Сюгиров қора доналарда Ниҳал Саринга қарши ўйнайди. Ҳумоюн Бегмуратов оқ доналарда FIDE байроғи остида иштирок этаётган россиялик гроссмейстер Арсений Нестеровга қарши баҳс олиб боради. Очколарини 4 тага етказиб олган Шамсиддин Воҳидов эронлик Радин Ядегар билан ҳисоб-китоб қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг