UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 мар 10:46
Янгиликлар

Шахмат

Тошкентдаги халқаро турнирда очко йўқотмаган шахматчи қолмади. Уч шахматчимиз Топ-5`да! (барча натижалар)

Пойтахтимизда ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган халқаро турнирда 4-тур учрашувлари ортда қолди.

Бу йил ўз тарихида 18-маротаба ташкил этилаётган, мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнир швейцарча тизимда 10 турдан иборат бўлади. Иштирокчилар икки гуруҳда совринли ўринлар учун баҳс олиб боришяпти. Асосий ҳисобланган А гуруҳида 1800 ва ундан юқори рейтингли шахматчилар жам бўлган. В гуруҳида эса рейтинги 1999 ва ундан паст бўлган иштирокчилар дона сурмоқда. 

Кучлилар жам бўлган А гуруҳида ҳиндистонлик халқаро гроссмейстер Ниҳал Сарин (2687) биринчи рақам остида сараланган. У 4-турда қора доналарда ҳамюрти Саҳа Нилаш (2460) билан дурангга имзо чекди. Иккинчи рақамли шахматчи сифатида таснифланган ёш гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов (2670) оқ доналарда ўйнаганига қарамай, рейтингда ўзидан анча қуйида бораётган россиялик Дмитрий Ростовцев (2292)ни билан муросага келди

Учинчи турдан кейин икки шахматчимиз Абдумалик Абдусалимов (2525) ва Ҳумоюн Бегмуратов (2430) юз фоизлик натижа билан пешқадамлар сафида боришаётганди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам 4-турда қора доналарда ҳаракат қилганларига қарамай, рейтингда ўзларидан юқорида турган таниқли гроссмейстерлар билан дуранг қайд эта олишди. Абдусалимов венгриялик Санан Сюгиров (2631), Бегмуратов сербиялик Александар Инджич (2651) билан дуранг ўйнади.   

Алмас Раҳматуллаев бу турда яна бир ҳамюртимиз Жавоҳир Бозоровни енга олмади. Сайидакбар Сайдалиев эса қозоғистонлик Имангали Аҳилбайдан устун келди ва очколарини 3,5 тага етказиб олди. Муҳаммадзоҳид Суяров қора доналарда тожикистонлик Жалолиддин Илҳомини мағлуб этди. 

Гроссмейстеримиз Муҳиддин Мадаминов (2550) кутилмаганда яна бир шахматчимиз Жўрабек Ибодуллаев (1936) билан дуранг ўйнади. Гроссмейстерларимиздан яна бири Ортиқ Ниғматов (2501) кутилмаганда тожикистонлик Муҳаммад Ҳусенхўжаев (2350)га ютқазиб қўйди.  

Тўртинчи турдан сўнг очко йўқотмаган шахматчи қолмади. Бир йўла саккиз нафар иштирокчи 3,5 тадан очко жамғариб, турнир жадвалида дастлабки саккиз ўринни эгаллаб турибди. Қўшимча кўрсаткичларга кўра Санан Сюгиров пешқадамлик қиляпти. Сингапурлик гроссмейстер Тин Цингяо иккинчи, ҳамюртимиз Саидакбар Сайдалиев учинчи ўринни банд этган. Ҳумоюн Бегмуратов тўртинчи, Абдумалик Абдусалимов бешинчи поғонадан жой олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг