UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 июн 18:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC ва Bellator камарларига собиқ даъвогар Конорнинг лигасида дебют қилади

Теглар :  BKFCЙоэль Ромеро
UFC ва Bellator чемпионлик камарларига собиқ даъвогар Йоэль Ромеро BKFC, яъни қўлқопсиз бокс промоушени билан шартнома имзолашга яқин турибди.

Бу ҳақда кубалик аралаш яккакураш устасининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

"Ўзига хос совға тайёрлаяпман. Хабарингиз бор, мен боксчилар оиласиданман. Спортдаги фаолиятимдаги ягона орзум қолди – бокс рингида жанг қилиш. Лекин бу сафар қўлқопсиз бокс жангида ўзимни синаб кўраман. Тез орада нимадир бўлади", - деди Ромеро.  

Бу маълумотни BKFC промоушени эгаларидан бири Конор Макгрегор ҳам тасдиқлади.

"Яратганнинг аскари!", - дея бу хабарга муносабатини билдирди Конор. 

Маълумот учун, Йоэль Ромеро 2021 йилда UFC промоушенидан Bellator лигасига кўчиб ўтганди. У бу лигада 4 та жанг ўтказди. Сўнгги жангида чемпион Вадим Немковга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйган. Шу йилнинг февраль ойида кубалик 47 ёшли Йоэль Ар-Риёд шаҳрида ташкил этилган PFL ва Bellator промоушенларининг қўшма турнирида Тиаго Сантосни ҳакамларнинг якдил қарори билан таслим этган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг