UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 июн 16:20
Янгиликлар

Бошқалар

"Ватанпарвар" ташкилоти спортчилари халқаро мусобақада яна ғолиб бўлди + ФОТО

Россия Федерацияси Москва вилоятининг Королёв шаҳрида спортнинг ракетамодел тури бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Тўрт тадавлат – Россия, Беларусь, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 150 дан ортиқ спортчилари иштирок этган ушбу нуфузли мусобақада "Ватанпарвар" ташкилоти спортчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, якунда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Спортчиларимизнинг натижалари:

1. Шаҳбоз Бафоев: «S-9-A»-синфида 1-ўрин, «S-3-A» ва «S-4-A» синфларида 3-ўрин (Бухоро в.);

2. Фарҳод Бакиев: «S-10» синфида 1-ўрин (Самарқанд в.);

3. Нажмиддин Зайлидинов: «S-7» синфида 2-ўрин (Наманган в.);

4. Исроилжон Раматалиев: «S-7» синфида 2-ўрин (Наманган в.);

5. Шамсиддин Бафоев: «S-10» синфида 3-ўрин (Бухоро в.);

6. Азизбек Турғунов: «S-7» синфида 3-ўрин (Наманган в.).

Бундан ташқари, бухоролик мураббий Шамсиддин Бафоев "Энг яхши мураббий" номинацияси бўйича ғолиб деб топилди. Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти жамоаси спортчиларни самимий муборакбод этиб, келгусида бунданда юксак ютуқларга эришишларини тилайди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Россия Федерацияси Москва вилоятининг Королёв шаҳрида ёшлар ўртасида спортнинг ракетамодел тури бўйича ўтказилган халқаро мусобақада спортчиларимиз умумжамоа ҳисобидан биринчи ўринни эгаллашган эди.

"Ватанпарвар" ташкилоти бир қатор халқаро спорт ташкилотлари, жумладан, Халқаро аэронавтика федерацияси (FAI)нинг тўла ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг