25 сен 08:20
Янгиликлар
Теннис
10 нафар теннисчи Чикагодаги турнирда қатнашмайдиган бўлди
Бир қатор теннисчилар 27 cентябрдан 3 октябргача Чикагода бўлиб ўтадиган WТА 500 мусобақасидан чиқиб кетишди.
Арина Соболенко, Каролина Плишкова, София Кенин, Кори Гофф, Дарья Касаткина, Сорана Кырстя, Петра Мартич, Хизер Уотсон, Йоханна Конта ва Елена Веснина Чикагода кортга чиқмайди.
Уларнинг ўрнига Слоан Стивенс, Андрес Петкович, Энн Ли, Кайя Канепи, Аманда Анисимова, Мэдисон Бренгл, Мария Осорио, Се Су-Вей, Мари Бузкова ва Александра Сосновичлар мусобақада қатнашади.
Ҳавола :
Манба : gotennis.ru
Фикрлар