UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0 10:14Португалия терма жамоаси Жезуш билан низодан сўнг Роналдунинг 980-голи фонида муносабат билдирди 0 09:43Жавоҳир Синдаров - Гукеш Доммаражу: ўйинларнинг тўлиқ тақвими расман маълум бўлди 0 09:04UFC Fight Night 290 тарози натижалари: уч жангчи вазн қила олмади, улардан бири ортиқча 3,4 кг тош босди 0 08:33Деонтей Уайлдер шу йил енгилмас жаҳон чемпиони билан жанг қилиши мумкин 0 08:02Терма жамоамиз Марокашга мағлуб бўлди 0 19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0

30 сен 13:28
Янгиликлар

Волейбол

Тошкент яна бир жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишга яқин

Хабар берганимиздек, бугун Халқаро волейбол федерацияси (FIVB) президенти Ари Грасса бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюрди.

Сафар давомида диёримизда волейбол спорти ривожини янги босқичга олиб чиқиш, уни янада оммалаштириш, маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш, келгусида йирик халқаро мусобақаларни юртимизда ўтказишга доир истиқболли режалар муҳокама этилади.

Биздаги маълумотларга кўра, пойтахтимиз 2025 йилги ёшлар (U-19 ўғил болалар) ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Ушбу хабарнинг эртага волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати доирасида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Ушбу ёш тоифасидаги сўнгги жаҳон чемпионати 2023 йил Аргентинанинг Сан-Хуан шаҳрида ўтказилиб, Франция терма жамоасининг ғалабаси билан якунланганди. Французлар финал учрашувида Эрон терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этишганди. Жаҳон чемпионатининг бронза медаллари АҚШдан 3:1 ҳисобида устун келган Корея Республикасига насиб қилган эди. 

Маълумот учун, 2025 йилги катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тарихда илк бор Филиппин (12-28 сентябрь, эркаклар жамоалари ўртасида) ҳамда Таиланд (22 август - 7 сентябрь, аёллар жамоалари ўртасида) давлатлари мезбонлик қилади.   

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг