UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Руслан Абдуллаев филиппинлик тажрибали рақибига қарши жангидан қанча гонорар олгани маълум бўлди 0 17:57"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди 0 17:35Промоутер: "Барчамиз биламиз, у Виржил Ортис билан жанг қилишни хоҳламайди" 0 17:08Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашган курашчиларимиз муносиб тақдирланишди 0 16:43Сирочбек Исмоилов ягона мағлубиятини Шакур Стивенсондан қабул қилиб олган япон боксчисини таслим этди! Уч нафар боксчимиз Кореядаги проф бокс оқшомида жанг қилди 0 16:17"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда 0 15:52Хильберто Рамирес кейинги жангини июнь ойида ўтказади, рақиб аниқ 0 15:29Ўзбекистон хоккей терма жамоасининг тарихий Жаҳон чемпионатидаги сўнгги ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:55Мадримовнинг вазнидаги қозоғистонлик боксчи проф фаолиятида илк бор ғалаба қозона олмади 0 14:30"Манчестер Сити" 70 млн евродан ортиқ маблағга португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин 0 14:05Кичик ўсмир боксчиларимиз Осиё чемпионатини иккита ғалаба билан бошлашди. Бугун яна беш нафар вакилимиз рингга чиқади 0 13:42Ўзбекистон чемпион бўлган Жаҳон чемпионатининг IV дивизионида якуний турнир жадвали қай ҳолатда? 0 13:15WBC Гран-приси. Бугун Лазизбек Мулложоновга мухлислик қиламиз 0 12:50"Барселона"да "Реал"га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор 0 12:19Боб Арум: "Ломаченко фаолияти бўйича қарор қабул қилиши керак" 0

28 мар 11:01
Янгиликлар

Шахмат

Шамсиддин ўзига келмоқда, икки шахматчимиз чемпионлик учун курашга қўшилди

Пойтахтимизда ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган халқаро турнирда 8-тур учрашувлари ортда қолди.

Бу йил ўз тарихида 18-маротаба ташкил этилаётган, мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнир швейцарча тизимда 10 турдан иборат бўлади. Иштирокчилар икки гуруҳда совринли ўринлар учун баҳс олиб боришяпти. Асосий ҳисобланган А гуруҳида 1800 ва ундан юқори рейтингли шахматчилар жам бўлган. В гуруҳида эса рейтинги 1999 ва ундан паст бўлган иштирокчилар дона суряпти ва унда ҳамюртларимиз пешқадамлик қилишмоқда. 

Кучлилар жам бўлган А гуруҳида ҳиндистонлик халқаро гроссмейстер Ниҳал Сарин (2687) биринчи рақам остида сараланган бўлиб, у 8-турда биринчи тахтада ҳамюрти Пураник Абҳиманю (2636)га қарши қора доналарда дуранг ўйнади. Иккинчи рақамли шахматчи сифатида таснифланган ёш гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов (2670) ниҳоят чемпионлик учун курашга қўшилди. У ўзбек дербисида Саидакбар Сайдалиев (2461)ни мағлубиятга учратди.   

Гроссмейстеримиз Абдумалик Абдусалимов (2525) қора доналарда мўғулистонлик Шугар Ган-Эрденега ютқазиб қўйди. Ҳумоюн Бегмуратов (2430) қора доналарда ўйнашига қарамай, нидерландиялик гроссмейстер Сергей Тивьяков билан дуранг ўйнади. Чемпионлик учун курашаётган туркманистонлик Сапармират Атабаев (2529) қора доналарда венгриялик Санан Сюгиров (2631)га имкониятни бой берди. 

Яна бир ўзбек дербисида Алмас Раҳматуллаев (2413) гроссмейстерликка даъвогар Муҳаммадзоҳид Суяров (2474)ни таслим эта олди. Ҳамюртларимиздан Даврон Шарипов (2246), Муҳиддин Мадаминов (2550), Марат Жумаев (2352) 8-турда зафар қучишди. Гроссмейстеримиз Ортиқ Ниғматов (2501) эса кутилмаганда қозоғистонлик мастер Имангали Ахилбай (2342)га ютқазиб қўйди.

Саккизинчи турдан сўнг тўрт шахматчи 6,5 тадан очко жамғариб, турнир жадвалида Топ-4`ликдан жой олган. Санан Сюгиров қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлик қиляпти. Олти нафар иштирокчи 6 очкодан тўплаган. Улар орасида Шамсиддин Воҳидов ва Алмас Раҳматуллаев ҳам бор. Ҳамюртларимиз қўшимча кўрсаткичларга кўра, мос равишда 8 ва 10-ўринларни банд этишган. 

Бугун 9-турда юқори тўртликда бораётган гроссмейстерлар ўзаро ўйиш ўтказишади. Шамсиддин Воҳидов қора доналарда ўзи сингари 6 очкога эга туркманистонлик Сапармират Атабаевга қарши баҳс олиб боради. Ҳумоюн Бегмуратов эса оқ доналарда ҳиндистонлик гроссмейстер Леон Мендонка билан ҳисоб-китоб қилади. Бугунги тур учрашувлари ҳам соат 15:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг