UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26Энтони Жошуага 10 кун муҳлат берилди 0 07:54"Барселона" ўз уйида "Атлетик Бильбао"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди + ВИДЕО 0 07:31Нурмагомедов Сонг Ядонгдан енгилроқ тош босди 0 19:21Lausanne Grand Slam 2026 турнирига қуръа ташланди 0 18:42"Менимча, Ян яна Двалишвилини мағлуб этади" - Сонг Ядонг 0 18:19Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испанияга йирик ҳисобда имкониятни бой берди 0 17:45Гандбол. Ёшларимиз Осиё чемпионатининг 1/4 финалида! Гуруҳнинг сўнгги ўйинида мезбонлар маҳв этилди 0 17:17"Кличкони мағлуб этганимдан кейин ўлишни хоҳладим" - Тайсон Фьюри 0 16:40"Нурмагомедовни мағлуб этсам, UFC менга чемпионлик жанги беради" - Сонг Ядонг 0 16:14Италия Инфантинони қўллаб-қувватлашни қайтариб олди 0 15:40"Иккимиздан биримиз ўлишимиз керак". Жош Хокит Перейрани жангга чорлади 0 15:13Тайсон Фьюри: "Илк спаррингимдаёқ отамнинг учта қовурғасини синдириб қўйганман" 0 14:48Мераб Двалишвили: "Мен учун энг муҳими — Янни мағлуб этиш, камар эса иккинчи даражали" 0 14:09Президент қарори билан стадионларнинг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш тақиқланган. Бу "Тўқимачи" стадионига тааллуқли эмасми? 0 13:42Мадримовнинг вазнидаги Себастьян Фундорага мажбрий чемпионлик ҳимояси белгиланди 0

17 май 16:28
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов ва яна уч гроссмейстеримиз Sharjah Masters турнирида иштирок этади

Бугун БААнинг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Sharjah Masters 2025 турнири бошланади.

Кеча Руминиянинг Бухарест шаҳрида якунига етган турнирнинг сўнгги турида ўйнаган Нодирбек Абдусатторов бугун деярли дам олишсиз бошқа давлатдаги мусобақанинг биринчи тур учрашувида дона суради. Абдусатторов Sharjah Masters турнирида биринчи рақам остида таснифланган. У бугун соат 17:00да бошланадиган 1-тур учрашувида қора доналарда ҳиндистонлик гроссмейстер Панаяппан Сетхураманга қарши баҳс олиб боради.

Мукофот жамғармаси 73 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада Нодирбек Абдусатторовдан ташқари яна уч гроссмейстеримиз - Жаҳонгир Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов ва Ортиқ Ниғматов ҳам совринли ўринлар учун баҳсларга киришади. 

Sharjah Masters 2025 турнири швейцарча тизимда ўтказилиб, 9 турдан иборат бўлади. Вақт назорати 90 дақиқа ва ҳар бир юришга қўшимча 30 сония вақт қўшиб берилади. Нидерландиялик Аниш Гири мусобақада Нодирбекдан кейин иккинчи рақам остида сараланган. 


Шахматчиларимизнинг бугунги 1-тур учрашувлари:

Панаяппан Сетхураман (Ҳиндистон) - Нодирбек Абдусатторов

Жаҳонгир Воҳидов - Амин Табатабайи (Эрон)

Муҳиддин Мадаминов - Сянюй Сюй (Хитой)

Ортиқ Ниғматов - Пранав Ананд (Ҳиндистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг