UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0

24 авг 08:04
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон — аралаш жамоавий баҳсларда Жаҳон чемпионати совриндори!

Эквадорнинг Гуаякил шаҳри мезбонлик қилган йилнинг ўсмирлар иштирокидаги асосий мусобақаси - Жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Дунё биринчилигининг сўнгги тўртинчи куни жамоавий аралаш беллашувлар ташкил этилди. Жаҳоннинг 12 та сараланган терма жамоалари қаторида Ўзбекистон ўсмирлари ҳам медаллар учун кураш олиб борди. Чорак финалда Россияни мағлуб этган вакилларимиз муросасиз кечган 1/2 финал баҳсида Қозоғистон терма жамоасига имкониятни бой беришди.

Дзюдочиларимиз бронза медали учун кечган беллашувда Франция терма жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этишди. Қозоғистон эса финалда Бразилиядан устун келиб, аралаш жамоавий баҳсларда жаҳон чемпионига айланди. 

Эслатиб ўтамиз, Аурелио Чиприан-Флис бош мураббийлигидаги кадетларимиз яккалик баҳсларида 1 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза медали билан 60 давлат орасида умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олган эди.  

Олтин медаль

-40 кг: Ирода Сирожиддинова

Кумуш медаль

-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов

Бронза медаллар

-55 кг: Бобур Юсупов

-73 кг: Беҳрузбек Усмонов

-44 кг: Алина Колючева

-48 кг: Чарос Хикматова

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг