UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0 12:14Элит ОЧЛ. Бугун икки клубимиз Саудия Арабистони жамоалари билан ўйнайди 0 11:43Нодирбек Абдусатторов: “Жавоҳир ниҳоятда истеъдодли, ҳатто мендан ҳам” 0 11:12Бивол ўзи учун энг муҳим уч рақибни айтди 0 10:41Махачев Доғистон ҳақидаги ҳазил билан Волкановскининг янги соч турмагига муносабат билдирди (ФОТО) 0 10:10Исломбек Исмоилов: "Биз фақат Роналдуга эмас, балки бутун "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнаймиз" 0 09:39"Бу ҳали бошланиши". Музаффарбек Тўрабоев Жаҳон чемпионатида қўлга киритилган медалига муносабат билдирди 0 09:11Хамзат Чимаев ва Чарльз Оливейра Чеченистонда (ФОТО) 0 08:41Тошкентда 100 000 долларлик шахмат мусобақаси ўтказилади 0 08:12АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Ливерпул"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 07:30Бенавидес Усик билан жанг қилиш учун супероғир вазнга кўтарилишга тайёр 0 19:19Наоя Иноуэ кейинги рақибининг номини эълон қилди 0 18:48Дана Уайт Шон Стрикленднинг боксда ўзини синаб кўриш истагига муносабат билдирди 0

28 авг 08:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Энтони Жошуага 10 кун муҳлат берилди

Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони британиялик Энтони Жошуа шу муддат ичида бир қарорга келиши керак.

Тайсон Фьюри билан ишлайдиган британиялик промоутер Фрэнк Уоррен Жошуадан жавоб кутиш учун охирги муддатни белгилади. Ноябрь ойига режалаштирилган ушбу жанг бўйича музокаралар якуний босқичга етди.

"Агар Жошуа келаси ҳафта охиригача ўз розилигини бермаса, қўрқаманки, бу жанг ҳам ҳеч қачон ўтказилмаган бошқа кўплаб ажойиб жанглар қисматига дучор бўлади", — деди Уоррен Daily Mail нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ, Фьюри ҳар қандай ҳолатда ҳам 20 ноябрь куни Нью-Йоркдаги "Медисон Сквер Гарден" аренасида рингга чиқишни режалаштираётгани, агар Жошуа шартномани имзоламаса, унга бошқа рақиб топилиши маълум бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, ҳар икки боксчи ўн йил давомида танаффуслар билан олиб борилган музокаралардан сўнг, жанг учун дастлабки розилигини берганди. Бироқ, кейинчалик улар ўртасида жанг ўтказиладиган жой бўйича келишмовчиликлар юзага келди: тадбирни молиялаштираётган саудиялик магнат Турки Ал аш-Шайх жангни дастлаб режалаштирилган Англиядан АҚШга кўчиришни талаб қилмоқда. Фьюри жамоаси бунга рози, бироқ Жошуа томони бир қатор қўшимча талабларни, жумладан, солиқ юкининг ошиши сабабли гонорарни кўпайтиришни талаб қилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг