09 ноя 12:13
Янгиликлар
132 247 мухлис кўз ўнгида жанг қилган афсонавий Чавес ҳам Тошкентга келяпти!
Сизларни ушбу нуфузли маросимдаги иштирокини тасдиқлаган жаҳон бокси юлдузлари билан таништиришни давом эттирамиз. Бугун юлдузли меҳмон - Хулио Сезар Чавес!
Хулио Сезар Чавес 1962 йил 12 июль куни Мексиканинг Сбюдад-Обрегон шаҳрида дунёга келган. Профессионал рингда 1980 йил 5 февраль куни дебют қилган. 1984 йилнинг сентябрида иккинчи ярим енгил вазнда вакант қолган WBC чемпионлик камари учун Марио Мартинесга қарши жанг қилиб, рақибини 8-раундда техник нокаутга учратган. Бу унинг фаолиятидаги илк чемпионлик камари эди.
Чавес 1985-1987 йиллар оралиғида Рубен Кастильо, Рожер Мейвезер, Дуайт Пратчетт, Фаустино Мартирес Барриос, Рефужио Рохас, Рокки Локриж, Хуан Ла Порте, Франциско Крус ва Данило Кабрерони мағлуб этиб, ўзига тегишли WBC камарини ҳимоя қилган. 1987 йил Хулио енгил вазнга ўтди ва WBA чемпиони Эдвин Росариони 11-раундда нокаутга учратди. 1989 йилда биринчи ярим ўрта вазнга ўтиб, Рожер Мейвезерни иккинчи бор таслим этди. Бу билан у ўзининг учинчи камарига эга чиқди.
Чавес проф боксдаги сўнгги жангини 2005 йил 17 сентябрь куни ўтказди. У проф рингдаги 25 йиллик фаолияти давомида Рожер Мэйвезер, Оскар Де Ла Хойя, Пернелл Уитакер, Фрэнки Рэндалл, Константин Цзю сингари афсоналарга қарши жанг қилган. У жами 115 та жанг ўтказиб, 107 ғалаба (86 нокаут), 6 мағлубият ва 2 та дуранг қайд этган. Шунчаки даҳшатли статистика. Тўрт йил (1990-1993) давомида The Ring журнали томонидан дунёнинг энг яхши боксчиси деб топилган.
Дарвоқе, 1993 йил 20 февраль куни Хулио Сезар Чавес Мехикодаги "Эстадио Ацтека" стадионида америкалик Грег Хогенга қарши чемпионлик жангида рингга кўтарилади. Ушбу жангни томоша қилиш учун "Ацтека"га 132 247 томошабин келган. Чавес рақибини 5-раундда техник нокаутга учратиб, ярим ўрта вазндаги WBC камарини муваффақиятли ҳимоя қилганди.
Welcome El León de Culiacán!
Фикрлар