13 фев 18:00
Янгиликлар
Бокс/ММА
![](/upload/storage/28583_220.jpg)
Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини қачон ўтказади?
Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини қачон ўтказиши ҳақида гапирди.
Olamsport.com сайти муҳбири боксчи билан боғланиб, унинг қачон жанг ўтказиши билан қизиқди.
"Айни пайтда Москва шаҳридаман. Бир неча кундан сўнг АҚШга жўнаб кетаман ва ўша ерда машғулотларни давом эттираман.
Навбатдаги жангим? 28 апрель куни навбатдаги жангимни ўтказаман. Рақибим ҳозирча номаълум", - деди Шоҳжаҳон.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев профессионал боксда 12 маротаба рингга чиқиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаутга учратган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар