30 сен 08:33
Янгиликлар
Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг барча натижаси битта саҳифада (LIVE)
Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижалар билан онлайн равишда танишиб боришингиз мумкин бўлади.
10:35. Теннис. Ҳумоюн Султонов кейинги босқичда! Жанубий Кореялик теннисчи 0:3 ҳисобидан сўнг ўйинни давом эттирмаслигини маълум қилди ва Ҳумоюн чорак финалга йўл олди.
10:27. Дзюдо. Самариддин Қўчқоров ярим финалда япониялик рақибга мағлуб бўлди. Энди у бронза учун курашади.
10:00. Слаломда эшкак эшиш. Жонибек Темиргалиев финални 4-ўринда якунлади.
9:48. Бокс. Ситора Турдибекова бизга маълум бўлган Хитой Тайпейи вакилига қарши жанг қилиб, 0:5 ҳисобида ютқазди. Турдибековада ҳам БРОНЗА!
9:39. Дзюдо. Лазиза Ҳайдарова бронза учун ўтиш баҳсида тожикистонлик рақибасига ютқазди.
9:20. Дзюдо. Абдукарим Нутфуллоев хитойлик рақибини мағлубиятга учратиб, ярим финалга чиқди.
9:14. Бокс. Феруза Казакова ярим финалда Олимпиада чемпиони, хитойлик рақибасига 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Боксчимизда БРОНЗА!
9:09. Дзюдо. Сита Қадамбоева қозоғистонлик рақибасини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди.
9:05. Юнон-рум кураши. Жалгасбай Бердимуратовнинг рақиби финалга чиққани учун, ҳамюртимизда бронза учун курашиш имконияти пайдо бўлди. Юнон-рум курашида финаллар учун беллашувлар соат 14:00дан сўнг бошланади. Иккита финал ва битта бронза учун баҳс юртдошларимизни кутмоқда.
9:00. Сувга сакраш. Игор Мялин саралашни муваффақиятли ўтказиб, финалга йўл олди. Ушбу финал бугун 13:30да бўлади.
8:55. Чим устида хоккей. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Қозоғистонга 1:1 (2:4) ҳисобларида мағлуб бўлди ва мусобақани 12-ўринда якунлади.
8:52. Дзюдо. Самариддин Қўчқоров баҳрайнлик рақибини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди.
8:45. Слаломда эшкак эшиш. Жонибек Темиргалиев ярим финалдан муваффақиятли ўтди ва финалга йўл олди.
8:40. Дзюдо. Самариддин Қўчқоров ва Абдуҳаким Нутфуллоевда ҳозирча ғалабалар. Лазиза Ҳайдарова эса афсуски мағлуб бўлди.
8:33. Юнон-рум кураши. Рафаэль Цицуашвили Жанубий Корея, Қозоғистон, Туркманистон вакилларини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.
8:20. Юнон-рум кураши. Жалгасбай Бердимуратов олдинига хитойлик рақибини мағлуб этди, кейин эса қирғизистонлик курашчига ютқазди.
8:09. Аёллар кураши. Феруза Есенова илк жангдаёқ Қирғизистон вакиласига ютқазди.
8:02. Юнон-рум кураши. Айтжан Халмаханов Хитой, Саудия Арабистони ва Қирғизистон вакилларини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.
Бугун мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг:
(Тошкент вақти билан)
Чим устида хоккей, аёллар, 9-12-ўринлар учун - 5:00 - Қозоғистон - Ўзбекистон
Слаломда эшкак эшиш (байдарка), эркаклар, ярим финал - 6:30 - Жонибек Темиргалиев
Юнон-рум кураши (-67 кг), нимчорак финал - 6:30 - Айтжан Халмаханов - Ленг Жи (Хитой)
Гольф, эркаклар - 6:35 - Сергей Чен
Юнон-рум кураши (-87 кг), нимчорак финал - 6:50 - Жалгасбай Бердимуратов - Ши Ликуй (Хитой)
Гольф, эркаклар - 6:55 - Канатбек Қурбоналиев
Юнон-рум кураши (-130 кг), нимчорак финал - 7:05 - Рафаэль Цицуашвили - Ким Минсеок (Корея Республикаси)
Дзюдо, эркаклар (-60 кг) - 7:00 дан сўнг - Самариддан Қўчқоров - Б. Викас (Непал)
Дзюдо, эркаклар (-66 кг) - 7:00 дан сўнг - Абдураҳим Нутфуллоев - Кейсей Накано (Филиппин)
Дзюдо, аёллар (-52 кг) - 7:00 дан сўнг - Сита Қадамбоева - Меруерт Сарсенова (Қозоғистон)/Тоуки Сенгдаке (Лаос) баҳси ғолибига қарши;
Дзюдо, аёллар (-60 кг) - 7:00 дан сўнг - Самариддан Қўчқоров - Б. Викас (Непал)
Гольф, эркаклар - 7:20 - Акбаржон Иноятов
Аёллар кураши (-68 кг), чорак финал - 7:40 - Фируза Есенбаева - Мейерим Жуманазарова (Қирғизистон)
Сувга сакраш, эркаклар, 10 м трамплин - 8:00 - Игорь Мялин
Сувга сакраш, эркаклар, 10 м трамплин - 8:00 - Амал Мавлонов
Бокс, аёллар (-51 кг), ярим финал - 9:00 - Феруза Казакова - Ву Ю (Хитой)
Бокс, аёллар (-60 кг), ярим финал - 9:30 - Ситора Турдибекова - Лин Ю Тинг (Хитой Тайпейи)
Бокс, эркаклар (-70 кг), ярим финал - 11:00 - Шавкатжон Болтаев - Торехан Сабирхан (Қозоғистон)
Велотрек, аёллар, жамоавий таъқиб, бронза медали учун - 11:28 - Ўзбекистон аёллар терма жамоаси
Бокс, эркаклар (-90 кг), ярим финал - 11:30 - Тўрабек Ҳабибуллаев - Капил Покхария (Ҳиндистон)
Теннис, эркаклар - 13:00 - Ҳумоюн Султонов - Сун Ву Квон (Жанубий Корея)
Теннис, эркаклар - 13:00 - Сергей Фомин - Сумит Нагал (Ҳиндистон)
Теннис, микс - 15:00 - Севиль Юлдашева/Максим Шин - Анна Данилина/Александр Шевченко (Қозоғистон)
Футбол, эркаклар, ярим финал - 15:30 - Ўзбекистон - Япония.
Фикрлар