16 фев 17:00
Янгиликлар
Бокс/ММА
![](/upload/storage/28757_220.jpg)
"Uzbek Tigers" энди WSB турнирида иштирок этмайдими?
Хабарингиз, бокс бўйича Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) мусобақасида Ўзбекистон шарафини "Uzbek Tigers" жамоаси ҳимоя қиляпти.
Olamsport.com cайти манбааларининг маълум қилишича, жамоа ушбу мавсумнинг қолган жангларида иштирок этмайди. Бунинг сабаби ҳозирча расман маълум қилинмаган. Тез орада Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати томонидан бу мавзудаги хабарга ойдинлик киритилади.
Эслатиб ўтамиз, "Uzbek Tigers" бу мавсумда "Америка" гуруҳида Куба, Колумбия ва Венесуэла жамоалари боксчиларига қарши жанг ўтказиши лозим эди. 9 февраль куни "Cuba Domadores"га қарши ўтган жангда вакилларимиз 0:5 ҳисобида имкониятни бой беришганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар