UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

15 мар 14:00
Янгиликлар

Ўқ отиш

Ўқ отиш. Мамлакат чемпионати давом этмоқда

Теглар :  Ўқ отиш
Тошкентда пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда.

Ушбу мусобақа 2018 йилда бўлиб ўтадиган нуфузли халқаро турнирларга Ўзбекистон терма жамоасини шакллантириб олиш вазифасини ҳам ўтайди.

Баҳсларнинг биринчи кунида 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида биринчи ўринни Тошкент вилояти вакили Бекзод Раҳматуллаев қўлга киритди. Иккинчи ўринни ҳам Тошкент вилоятидан ташриф буюрган мерган Суҳроб Мирзажонов қўлга киритди. Учинчи ўрин эса Қашқадарё жамоаси аъзоси Бурхониддин Эркаевга насиб қилди.

Катталар ўртасидаги беллашувларда Риодаги Олимпия ўйинлари иштирокчиси Вадим Скороваров 244,3 очко тўплаб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади. Иккинчи ўринни Саидхон Сайфуддинов қўлга киритган бўлса, Бекзод Раҳматуллаев бу борада учинчи бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг