UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Ҳумоюн Султонов Калабурагида бош соврин учун кортга чиқади 0 13:54Prezident Kubogi. Бугун 3-турда ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз 0 13:33Аморим "МЮ"да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди 0 13:12Петр Ян Дэйвисон Фигейредога қарши! Бугун UFC Макао турнири ўтказилади (Барча тафсилотлар) 0 12:51Эркин кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатида 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 12:30Octagon 66 турнирида жанг қилган беш нафар ҳамюртимиз қандай натижа қайд этди? 0 12:09Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор 0 11:48Ёш стол теннисчиларимиз Жаҳон чемпионатида АҚШни мағлуб этишди 0 11:27Prezident Kubogi. Нодирбекда яна ғалаба, Ниғматов шов-шувли тарзда Парҳам Мақсудлуни ютди 0 11:06Шоҳжаҳон Эргашев янги йил олди Японияда жанг қилиши мумкин 0 10:45ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3 та гол урди 0 10:24Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи куни ҳам 4 та вазнда ғолиблар аниқланди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:03Асламжон Ортиқов ONE FC'даги олтинчи ғалабасини қўлга киритди 0 09:42Саиджамшид Жафаров проф боксда дебют қилади. Сана, манзил ва рақиб маълум + ПОСТЕР 0 09:21"Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик 0

06 ноя 13:08
Янгиликлар

Футбол

16 клуб иштирокидаги Суперлига формати юзасидан ПФЛнинг режаси

Теглар :  СуперлигаПФЛ
2025 йилги мавсумдан бошлаб Суперлига ғолиблиги учун 16 клуб кураш олиб боради ва бу табиийки, ўйинлар сонинининг ошишига олиб келади.

2019 йилдан буён Суперлигада 14 клуб иштирок этиб келаётган бўлиб, мусобақада ўйинлар сони 182 тани ташкил этаётганди. Келаси мавсумдан бошлаб эса ўйинлар сони 240 тага етади. Яъни, ҳар бир клуб 15 тадан уй ва сафар учрашувида майдонга тушади. Мамлакат кубоги учрашувларини ҳам қўшиб ҳисобласа, Суперлиганинг халқаро майдонда иштирок этмаётган жамоаси учун мавсум давомида минимум 33 та расмий ўйин кафолатланади.


ПФЛ режасига кўра, Суперлигада 16-ўрин билан кифояланган клуб Пролигага тушиб кетади. 12-15-ўринлар эса мусобақадаги ўрнини сақлаб қолиш учун плей-офф ўйинларида иштирок этади. 12-ўринда бораётган жамоанинг ҳам хавф остида бўлиши совринли ўринлар учун курашдан чиқиши мумкин бўлган таҳминан 6 тадан 10 тагача клубни мавсум давомида хушёр бўлишга ундаши мумкин.

Плей-офф ўйинлари финалдек ўтиши учун одатга кўра ҳар бир тўқнашув фақат бир мартадан ўтказилади. Унинг биринчи босқичида мавсумни 15-ўринда якунлаган клуб 12-жамоа майдонига сафар этади, шунингдек, 13-ўриндан жой олган жамоа 14-жамоани ўз уйида қабул қилади. Яъни, мавсумни нисбатан юқорироқ ўринда якунлаган жамоанинг имконияти бироз кўпроқ бўлади. Аммо якунда плей-офф иштирокчилари орасида нисбатан яхшироқ позицияда турган клуб ҳам Суперлига билан хайрлашиши мумкинлигини ҳисобдан чиқармаслик керак.

Биринчи босқич ғолиблари Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолади. Мағлуб клублар эса иккинчи босқичда ўзаро майдонга тушади. Беллашув мавсумни юқорироқ ўринда якунлаган жамоа майдонида ўтказилади. Иккинчи босқични ҳам мағлубият билан якунлаган жамоа плей-оффнинг сўнгги босқичини Про Лиганинг иккинчи жамоаси майдонида ўтказади.



Суперлига иштирокчилари сонининг 16 тага етказилиши лицензиялаш талаблари билан боғлиқ ҳисобланади. Яъни, ўтган 5 йил давомида ПФЛ айнан мана шу сабаб туфайли 16 талик формат таклифига қарши чиқиб келган. Аммо сўнгги икки мавсум якунига кўра Ўзбекистон ОФК лицензиялашида фаоллик кўрсатди ва бугунга келиб 19 та клуб ОФК лицензиясига эга бўлди.

Суперлига учун плей-офф ўйинларини Суперлига иштирокчилари бошлаб бераётгани ҳам бежизга эмас. Боиси, мусобақада клублар сонинининг 16 тага етказилиши Пролигада лицензиялаш билан боғлиқ айрим муаммоларни келтириб чиқаради. Шу сабабдан плей-офф ўйинларига Пролиганинг бир нечта клубини жалб этишга ПФЛ ҳозирча тайёр эмас. Шундан келиб чиқиб, 2025 йилги мавсумни Про Лига ғолиби сифатида якунлаган жамоа Суперлигага тўғридан-тўғри йўлланма олса, мусобақанинг иккинчи жамоаси яримта йўлланмани бутун қилиш учун плей-офф ўйинларида иштирок этишига тўғри келади.

ПФЛ шу ва бошқа режаларни тез орада ўтказиладиган ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси йиғилишида ҳимоя қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг