14 май 08:46
Янгиликлар
Теннис
17 ёшли иккинчи ракеткамиз Белозерцев Кутаиси турнири 1/8 финалида
Грузиянинг Кутаиси шаҳрида теннис бўйича М25 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Мусобақада мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси, Украинадан маҳаллийлаштирилган Никита Белозерцев ҳам ўз омадини синаб кўрмоқда. 17 яшар теннисчимиз илк даврада сербиялик Лука Керамилакка қарши кортга чиқди ва 7/5, 6/1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Маълумот учун, турнирда олтинчи рақам остида таснифланган Никита Белозерцев айни пайтда ATP рейтингида 780-ўринни эгаллаб турибди. Унинг рақиби эса ҳали рейтингга киритилмаган. Бугун вакилимиз 1/8 финалда яна бир серб теннисчиси Симеоне Станковичга қарши баҳс олиб боради.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар