UZ

Сўнгги янгиликлар

15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

14 май 07:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Аллен vs Коста: Икки ўзгариш эвазига UFC Vegas 117 карди тасдиқланди

Бизнинг вақт билан 17 май тонгида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги Apex аренада навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

UFC Vegas оқшомининг асосий жанги ярим енгил вазн тоифасида ўтказилади. Унда рейтингнинг еттинчи поғонасидан жой олган Арнольд Аллен ўн иккинчи ўринни эгаллаб турган Мелкизаэл Костага қарши октагонга кўтарилади.

Турнир стартига тўрт кун қолган бир пайтда кардда иккита ўзгариш кузатилди. Родолфо Беллато Модестаса Букаускасга қарши кечиши белгиланган жангдан ечилди. Унинг ўрнини 37 ёшли Bellator фахрийси Кристиан Эдвардс (8–4) эгаллади. Қисқа муддатли огоҳлантириш билан жангни қабул қилгани учун ушбу баҳс ярим оғир вазн тоифасида (93 кг) эмас, келишув асосида 97,5 кг вазнда ташкил этилади.

Трей Огден ҳам жароҳат сабаб сафдан чиқди. У Томас Гэнтт (11–0) билан ҳисоб-китоб қилиши керак эди. Энди унинг ўрнини украиналик Артур Минев (7–0) эгаллайди. Ҳар икки жангчи ҳам UFC лигасида дебют қилади ва ҳар иккиси ҳам мағлубиятсиз одмламоқда.


UFC Vegas 117 турнири тўлиқ карди:

Ярим енгил вазн: Арнольд Аллен – Мелкизаэл Коста

Ярим енгил вазн: Чхве Ду Хо – Даниэль Сантос

Ўта енгил вазн: Малкольм Уэллмейкер – Хуан Диас

Келишув асосидаги вазн (97,5 кг): Модестас Букаускас – Кристиан Эдвардс

Ўта енгил вазн: Тимоти Куамба – Бернардо Сопай

Ярим ўрта вазн: Николай Веретенников – Каос Уильямс

Ярим оғир вазн: Туко Токкос – Иван Эрслан

Енгил вазн: Томас Гэнтт – Артур Минев

Аёллар ўта енгил вазн: Кетлен Виейра – Жаклин Кавальканти

Ўрта вазн: Коди Брандейдж – Андре Петроски

Аёллар минимал вазн: Алис Арделян – Полиана Виана

Энг енгил вазн: Даниэль Барес – Луис Гуруле

Аёллар минимал вазн: Шона Бэннон – Николи Кальяри

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг