UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34Хотамбек Бойназаров Эдил Эсенгуловнинг жиддий чақирувига жавоб қайтарди (ВИДЕО) 0 18:52Юлдузли Туркия терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди 0 18:31Бу қизиқ! Камерунда қабр қазиган "рус Нганну"си бирин-кетин рақибларини нокаутга учратиб, UFC сари интилмоқда. "Қора икра" Богдан Гусковнинг дўсти ва жамоадоши! 0 18:10Трампнинг эркатойи UFC ростеридан чиқарилди 0 17:49"Уни қулатиши мумкин". Порье Макгрегор — Холлоуэй жанги ҳақида фикр билдирди 0 17:28Анчелотти Неймарни Бразилия терма жамоасига чақириш сабабини тушунтирди 0 17:07Жон Жонс: "Бу шоу UFC’дан яхшироқ бўлди" 0 16:46Эдди Хирн Жошуа — Усик трилогияси ҳақида гапирди 0 16:25Сувга сакровчимиз Вячеслав Качанов Россия чемпионатида совриндор бўлди 0 16:04Ямалнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди 0 15:43Жон Жонс боксда ўзини синаб кўрмоқчи 0 15:22Промоутер Бивол — Бенавидес жанги бўйича музокаралар бошланганини тасдиқлади 0 15:01Навоийда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди 0 14:40"Манчестер Сити"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум 0 14:19Дана Уайт Оқ уй турниридаги эҳтимолий муаммо ҳақида гапирди 0

18 май 13:40
Янгиликлар

Теннис

19 йилда илк бор на Жокович ва на Надаль Рим "Мастерс" финалида ўйнамайди

Италия пойтахти Рим шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Хабар берганимиздек, дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович мусобақанинг 1/4 финалида даниялик Хольгер Рунега 2/6, 6/4, 2/6 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйганди. Айнан Новак Рим "Мастерс"нинг амалдаги чемпиони эди.  

Шу тариқа, Италия пойтахтида янги чемпион аниқланади. Фаолиятини давом эттираётган теннисчилар орасидан Римда Жокович (олти марта чемпион), Рафаэль Надаль (10 марта чемпион, бу йил қатнашмади), Александр Зверев (бир марта чемпион, бу йил 1/8 финалда ютқазди) ва Энди Маррей (бир марта чемпион, 1-даврадаёқ ютқазди) камида бир марта чемпион бўла олган.

Таъкидлаш жоиз, қаторасига 18 йил давомида (2005 йилдан бери) финалгача юқорида номлари тилга олинган чемпионлардан ҳеч бўлмаганда бир нафари етиб келганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг