07 окт 10:05
Янгиликлар
Хабиб йил жангида Конорни муддатидан олдин мағлуб этди!
Жангнинг тўртинчи раундида Хабиб рақибини бўғиб олди ва якунда муддатидан олдин ғалаба қозонди.
OLAMSPORT.COM сайти жангдан МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ олиб борди.
-Жангдан сўнг залда тартибсизликлар бошланиб кетди. Бу ҳали узоқ вақт муҳокама қилинади. Чемпионлик камари эса Хабибда қолди. Ҳозирча!
-Жанг якунланди! Конор таслим бўлди! Хабиб рақибини бўғиб олди ва якунда Конор жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди.
-Тўртинчи раунд давом этмоқда.
-Учинчи раундда ниҳоят Конор бироз фаоллик кўрсатишни бошлади.
-Иккинчи раунд шубҳасиз Хабиб фойдасига.
-Конор бурчакка сиқилиб қолди. Хабиб эса ўзининг зарбалар серияси билан устунлик қилмоқда.
-Нурмагомедов иккинчи раундни фаол бошлади. Бу эса курашча услубдан яхшироқ. Томошабоп.
-Хабиб ўз услубида Конорни сиқиб олган. Курашча услуб.
-Жанг бошланди!
-Бошловчи спортчиларни таништирмоқда.
-Олқишлардан залда Конорнинг мухлислари кўплиги сезилди.
-Энди эса Хабиб Нурмагомедов чиқди.
-Октагонга биринчи бўлиб Конор МакГрегор чиқиб келди.
- Жанг бошланмоқда.
Фикрлар