UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24Жавоҳир Синдаров "Номзодлар турнири"ни мағлубиятсиз якунлади 0 18:03Ламин Ямаль ЕЧЛдаги мағлубиятдан сўнг: "Эркак киши сўзида туради" 0 17:42Жавоҳир Синдаров Гукеш билан чемпионлик "жанги" ҳақида гапирди 0 17:21"Фьюрига қарши жанг мен учун чигилёзди машғулот каби бўлади" - Энтони Жошуа 0 17:00Александр Усик Фьюри — Махмудов жангига баҳо берди 0 16:39Дани Ольмо "Атлетико"дан учралган мағлубият ҳақида: "Баҳсли вазиятлар кўп бўлди, биздан ғалабани тортиб олишди" 0 16:18"Ҳеч бўлмаса суратда борман" - Аниш Гири 0 15:57Иржи Прохазка: "Бу менга ғалабани қўлдан чиқаришга сабаб бўлди..." 0 15:36Ҳумоюн Султонов Чин юртидаги турнирда 1/8 финалга чиқди 0 15:15РАСМАН: Осиё Кубоги-2027 қуръа ташлаш маросими санаси ва жойи ўзгарди 0 14:54Усик Фьюри — Жошуа эҳтимолий жанги учун тахмин билдирди 0 14:33Осиё чемпионатининг яккалик баҳсларига қуръа ташланди 0 14:12Жавоҳир ва Бибисара куннинг энг яхшилари бўлишди + ФОТО 0 13:51Маскерано "Интер Майами" бош мураббийи лавозимини тарк этиш сабабини тушунтирди 0 13:30"Мен унинг мухлисиман". Жон Жонс ким билан жанг қилишни исташини айтди 0

14 янв 11:49
Янгиликлар

Футбол

2022 йилда жамоаларимизни кутиб турган халқаро мусобақалар

Теглар :  Футбол
Ўзбекистоннинг турли ёшдаги ва тоифадаги терма жамоалари, клубларимиз учун бу йилги халқаро мусобақалар тақвимини ҳавола қиламиз.

Осиё чемпионлар лигаси. Плей-офф босқичи

ОФК бу йил Ўзбекистонга 1+1 квота ажратган. 15 март куни Ғарб минтақасида Осиё чемпионлр лигасида плей-офф босқичи бўлиб ўтади. Ўзбекистон кубоги соҳиби Қаршининг "Насаф" клуби сафарда БААнинг "Банияс" клубига қарши ўйнайди. Ушбу баҳс ғолиби гуруҳ босқичига чиқади. Маълумот учун, "Насаф" ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олса Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ОФК кубоги гуруҳ босқичида қатнашади. Агар "Аждарлар" "Банияс" тўсиғидан ўта олишмаса Қарши клубининг ўзи ОФК кубогида иштирок этади.




Осиё чемпионлар лигаси. Гуруҳ босқичи


Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" клуби мусобақани гуруҳ босқичидан бошлайди. Ҳар бир гуруҳ ўтган йилдагидек марказлашган ҳолда ўтказилади. Гуруҳ босқичига 17 январь куни қуръа ташланади. Ғарб минтақасида баҳслар 7-27 апрель кунлари оралиғида ўтказилади. Агар "Пахтакор"нинг таклифи ОФКни қониқтирса, чемпионимиз жойлашган гуруҳдаги ўйинлар Тошкентда ўтиши мумкин. Кеча ОФК ОЧЛ тақвимини эълон қилди ва бу йилги мусобақа 2023 йил февраль ойида тугашини маълум қилди. Бунга шу йил охирида Қатарда ўтадиган Жаҳон чемпионати баҳслари сабаб сифатида кўрсатилди. Катта эҳтимол билан 2023 йилдан бошлаб ОЧЛ куз-баҳор тизимида ўтишни бошлайди. Яъни мусобақа тахминан ёзнинг охирида бошланиб кейинги йил май ойларида тугайди.



Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаши

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Кувайтда бўлиб ўтадиган Осиё кубогининг саралаш босқичида Марказий ва Жанубий бирлашган зоналари “Б” гуруҳидан жой олди. Қуръа натижаларига кўра, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари гуруҳ босқичида Тожикистон, Афғонистон ва Непал терма жамоалари билан кураш олиб боради. Учрашувлар 10-12 апрель кунлари Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади. Вакилларимиз ушбу босқичдаги иштирокини 10 апрель куни Непал терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.

10 апрель - Ўзбекистон - Непал
11 апрель - Афғонистон - Ўзбекистон
12 апрель - Ўзбекистон - Тожикистон




U-23 Осиё Кубоги


Ёз фаслининг дастлабки кунлари Ўзбекистон халқаро мусобақага мезбонлик қилади. 1-19 июнь оралиғида юртимизда U-23 Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтади. Унда қитъамизнинг шу ёш тофасидаги энг кучли 16та жамоаси қатнашади. Улар орасида Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳам бор. Таъкидлаш лозимки вакилларимиз ўзларидан 3 ёш катта жамоаларга қарши ўйнашади. Ҳозирча мусобақага қуръа ташлагани йўқ.




Осиё кубоги-2023. Саралаш босқичи


Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 2023 йил Хитой мезбонлик қиладиган Осиё Кубоги саралаш босқичида иштирок этади. ОФК саралаш босқичи 8-14 июнь кунлари оралиғида ўтишини эълон қилган. Ҳар бир гуруҳда 4тадан жамоа бўлади ва 3та тур ўтказилади. 6та гуруҳ ғолиблари ва энг яхши натижага эга 5та иккинчи ўринни олган жамоалар, жами 11та терма жамоа Осиё Кубогига йўлланма олади.




Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати


3-14 август кунлари БАА мамлакатида клублар футзал бўйича ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" иштирок этади. Коронавирус пандемияси туфайли ушбу мусобақа сўнгги бор 2019 йилда ўтказилганди.



XIX Осиё ўйинлари


Сентябрь ойида Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ҳисоб бўйича 19-Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Унда катта эҳтимол билан Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси иштирок этади. Осиё ўйинлари 7-25 сентябрь кунлари ўтказилади.




Футзал бўйича Осиё кубоги


Юқорида ёзилганидек апрель ойида футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги саралашида қатнашади. Қитъа кубоги финал босқичи 25 сентябрь куни Кувайтда старт олади. Мусобақа 20 октябрга қадар давом этади.




U-17 Осиё Кубоги саралаши


Октябрь ойи дастлабки ўн кунлигида (1-9 октябрь) U-17 Осиё кубоги учун саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Унда Сервер Жепаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси иштирок этади. Ҳозирча саралаш босқичига қуръа ташланмаган. Ушбу мусобақанинг финал босқичи 2023 йил Баҳрайн мамлакатида бўлиб ўтиши белгиланган. Маълумот учун, 2020 йил ўтиши керак бўлган бу мусобақа пандемия туфайли бекор қилинган эди. Сўнгги марта ўсмирларимиз 2016 йилги Осиё Кубогида иштирок этганди.



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг