UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0 07:32ММАчиларимиз IMMAF жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди 0 07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0 23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0

27 мар 15:24
Янгиликлар

Футбол

2026 йилда футбол клублари учун 560 млрд сўм ажратилади, Суперлига ва Пролига футболчилари даромад солиғидан озод этилади — Президент Қарори

Президентнинг “Спорт соҳасини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2026 йилги мавсумдан бошлаб Суперлига футбол клублари тўғридан-тўғри давлат бюджетидан молиялаштирилади. Жорий йилда 16 та клуб учун 560 млрд сўм ажратилиши кўзда тутилган. Суперлигадаги ҳар бир футбол клуби учун 2026 йилда 35 миллиард сўмдан, 2027 йилда 30 миллиард сўмдан ва 2028 йилда 25 миллиард сўмдан берилади.

Қарорнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

- спорт соҳасини молиялаштиришнинг замонавий механизмларини жорий этиш ва муқобил манбаларни кенгайтириш;

- ажратилаётган маблағларни марказлаштириш, бюджет ҳажмини ошириш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;

- клубларда корпоратив бошқарувни жорий этиш, футболда молиялаштиришда босқичма-босқич тадбиркорлар улушини кенгайтириш, замонавий механизмларни жорий этиш ва клубларни бошқарувга олган тадбиркорларга имтиёзлар бериш.

Мазкур қарорга мувофиқ, Спорт вазирлиги ҳузурида Спорт соҳасида ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

2026 йил 1 апрелдан:

- спорт федерация (уюшма)си фаолияти билан боғлиқ йиллик барча харажатларнинг камида 20 фоизи миқдорида ҳомийлик маблағи киритган тадбиркорни спорт федерация (уюшма)ларининг ижро органларига киритиш йўлга қўйилади;

- профессионал футбол клублари фаолияти билан боғлиқ бўлган йиллик барча харажатларнинг камида 20 фоизи миқдорида ҳомийлик маблағи киритган тадбиркор ёки тадбиркорлар гуруҳига профессионал футбол клубини ишончли бошқарувга бериш амалиёти жорий этилади.

2026 йил 1 апрелдан 2029 йил 1 апрелга қадар бўлган даврда Суперлига ва Пролигада иштирок этувчи футбол клублари футболчилари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилинади ҳамда улар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади.

Аввалроқ Championat.asia сайти Суперлиганинг ҳар бир клубига 35 миллиард сўмдан ажратилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг