19 май 10:28
Янгиликлар
Футбол
2027-2028 йилги мавсумда Ўзбекистон клублари халқаро майдонда нечта ўринга эга бўлиши эълон қилинди
ОФК бироз аввал кейинги йил учун квоталар тақсимотини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон 2027/2028-йилги мавсумда ҳам 3 та квотага эга бўлади. 2027 йилнинг кузида бошланадиган Элит ОЧЛда 1+1, ОЧЛ 2 мусобақасида эса 1 та клубимиз иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, бу йил кузда бошланадиган халқаро мусобақаларда ҳам Ўзбекистон худди шундай квотага эга.
Маълумот учун, жорий мавсум Осиё майдонларида Ўзбекистон шарафини "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Насаф" ҳимоя қилади.


Ҳавола :
Фикрлар