UZ

Сўнгги янгиликлар

16:41Эксперт Перейрани оғир вазнда кутаётган муаммо ҳақида гапирди 0 15:16Ислам Махачев кейинги рақиби ким бўлишига ишора қилди 0 14:50Умар Нурмагомедовнинг UFC'даги жанги расман анонс қилинди 0 14:17АПЛ рекордчиси фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 13:53Расман: Магомед Анкалаев Абу-Дабидаги турнирда жанг қилади 0 12:43Никита Белозерцев бугун ўсмирлар "Ролан Гаррос"идаги иккинчи ўйинини ўтказади 0 11:58Иккинчи марта. Шоҳжаҳон Эргашевнинг Батир Жукембаевга қарши жанги яна қолдирилди — боксчимизнинг бунга реакцияси қандай бўлди? 0 11:20Роналду ЖЧ-2030 да ҳам иштирок этиши мумкин? 0 10:46Дзюдочиларимиз 33 та медал билан ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё кубогида тенгсиз бўлишди! 0 10:12Осиё чемпионатининг навбатдаги кунида курашчиларимиз 3 та медални қўлга киритишди 0 09:39Озодликка чиққан ўзбекистонлик таниқли ММАчи узоқ танаффусдан кейин яна жангга қайтмоқда 0 09:03Ўзбекистон Канадага қарши оқ либосда майдонга тушади 0 08:27Тошкентда дрифт бўйича Марказий Осиё очиқ кубоги босқичи ўтказилди 0 18:24U17 ёш тоифасидаги "классик" курашчиларимиз Осиёда иккинчи бўлишди 0 17:39"Усик UFC'да ҳам муваффақият қозониши мумкин эди" - Илия Топурия 0

16 дек 18:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов финалга чиқдими? Иқболжон Холдоровчи?

Самарқанд шаҳри мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Бугун мамлакат чемпионатида ярим финал жанглари ўтказилиб, олтин медал учун рингга кўтариладиган 16 нафар боксчининг номи маълум бўлди. Энг енгил, яъни -52 кг вазн тоифасидаги марказий жанг Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳамда истеъдодли боксчи Аброржон Қодиров ўртасида бўлиб ўтди. 

Қизиқарли кечган жангда Дўсматов рақибини 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи ярим финал баҳсида эса Тошкент вилояти вакили Худойназар Файзов ва пойтахтлик Нодиржон Мирзааҳмедов тўқнаш келишди. Жангда 5:0 ҳисобида зафар қучган Файзов эртага финалда Ҳасанбойга рақиблик қиладиган бўлди.

-69 кг вазн тоифасида чемпионлик учун курашаётган жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори Иқболжон Холдоров финал остонасида фарғоналик Фазлиддин Мелибоевга имконият қолдирмади - 5:0. Иккинчи ярим финалда Бобо-Усмон Батуров Жаҳонгир Раҳмоновдан 5:0 ҳисобида устун келди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг