15 фев 07:22
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шоҳжаҳон Эргашев тарозига чиқди, эртага тонг саҳарда жанг! ФОТО
Мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев бугун (бизнинг вақт билан эртага тонгда) навбатдаги жангини ўтказади.
Айни пайтда Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) рейтингида бешинчи ўринни эгаллаб турган ҳамюртимиз АҚШнинг Канзас штати Малвэйн шаҳридаги Kansas Star Arena мажмуасида америкалик Майкл Фоксга қарши рингга кўтарилади.
Бугун боксчилар анъанага кўра тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди. Эргашев 63,5 кг тош босди. Шоҳжаҳондан бўйи сезиларли даражада баланд бўлган Фокс ҳам деярли шунча вазнга эга эканлиги ойдинлашди.
Эслатиб ўтамиз, иккала боксчи ҳам фаолиятларида ҳали мағлубият аламини тотиб кўришмаган. Хатто дуранг ҳам йўқ. Фокс 19та жангнинг барчасида ғалаба қозонган. Эргашев ва Фокс ўртасидаги жанг эртага соат 06:00дан бошлаб “Sport” телеканалида тўғридан-тўғри намойиш этилади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар