08 сен 09:42
Янгиликлар
Бокс/ММА
Порье мағлубиятдан сўнг йиғлаб юборди
Хабар берганимиздек, кеча тунда БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида аралаш қоидалар бўйича UFC 242 турнири бўлиб ўтди.
Оқшомнинг марказий жангида енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов вақтинчалик чемпион Дастин Порьени учинчи раундда бўғиш усули эвазига муддатидан аввал мағлубиятга учратди.
Жангдан сўнг Дастин Порье интервью берар экан, кўз ёшларини тийиб тура олмади. У кейинги сафар янада кучлироқ бўлиб қайтишга ваъда берди.
Ҳавола :
Фикрлар