UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0

29 окт 19:12
Янгиликлар

Бошқалар

Бодибилдингчиларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этади

4-11 ноябрь кунлари Жанубий Кореянинг Чеджу шаҳрида бодибилдинг ва фитнеснинг WBPF йўналиши бўйича катталар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Чемпионатда иштирок этиш учун Ўзбекистон спорт делегацияси Темур Собиров бошчилигидаги 2 нафар мураббий, 2 нафар ҳакам ва 12 нафар спортчи билан жўнаб кетади. Уларнинг сарф-харажатлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан молиялаштирилади.

Мазкур жаҳон чемпионати Халқаро бодибилдинг федерацияси тартиб-қоидаларига мувофиқ бир йилда бир маротаба ўтказиладиган нуфузли халқаро мусобақа ҳисобланади.

Ушбу мусобақада бодибилдинг бўйича дунёнинг 29 та давлатидан 600 нафарга яқин энг кучли спортчилар иштирок этади. Бу эса ўз ўрнида бодибилдинг спорт тури бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг жисмоний ҳолатини текшириш ва келгуси мусобақаларда юқори натижага эришиш ва тайёргарлик кўриш вазифасини бажаради.

Чеджу шаҳрида бодибилдинг ва фитнеснинг WBPF йўналиши бўйича катталар ва ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этувчи Ўзбекистон спорт делегациясининг таркиби қуйидагича:

1. Елена Бекирова

2. Рушана Максумова

3. Достон Хасанов

4. Хабибулла Низамов

5. Павел Умурзаков

6. Гулжахон Турдикулова

7. Бахшулла Сайфуллаев

8. Николай Филиппов

9. Ангилина Осипян

10. Шамшод Кабилов

11. Вячеслав Джураев

12. Данил Свечников

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг