UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0

29 мар 14:05
Янгиликлар

Теннис

39 та эйс ижро этилган баҳсда Жоковичнинг Майами "Мастерс" финалидаги рақиби аниқланди

АҚШнинг Майами шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи нуфузли турнир ўзининг якуний босқичига етиб келди.

Мусобақанинг иккинчи ярим финал учрашувида дунёнинг тўртинчи ракеткаси бўлиб турган америкалик Тэйлор Фритц кутилмаганда ATP рейтингида 54-поғонадан жой олган чехиялик Якуб Меньшикка имкониятни бой бериб қўйди - 6/7(4), 6/4, 6/7(4).

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мувозанати тикланди - 1:1. Икки соату 27 дақиқа давом этган баҳсда Фритц 14, Меньшик 25 та эйс зарбасини амалга оширган. Икки теннисчи умумий ҳисобда 39 та эйс зарбасини ижро этгани эътиборга молик ҳолат.  

Меньшик фаолиятида иккинчи бор Топ-10`таликда бораётган рақибини мағлуб этди. У иккинчи маротаба ATP турнири финалида ўйнайди. Ўтган йили Доҳадаги турнирнинг финалида у россиялик Карен Хачановга ютқазиб қўйганди. Эртанги финалдаги рақиб эса Новак Жокович бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг