UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

05 янв 09:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шукуржон Раҳимов бугунги жанги олдидан нималар деди?

Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида «Лига Ставок» кубоги бошлангани ва унда икки боксчимиз иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Мурат Гассиев жамоаси таркибида иштирок этаётган Шукуржон Раҳмимов сайтимиз учун жанг олди фикрларини билдириб ўтди:

"Жангга тайёргарлик яхши бўлди. Янги йил байрамини ҳам машғулот билан ўтказдик. Худо хоҳласа, жангда натижа ҳам яхши бўлади. Рақибимни ўрганиб чиқдим. У чапақай, яхши натижаларга  эришган боксчи. 1 ой давомида диетолог назоратида бўлдик. 8 кг.га яқин вазн ташладим. Бу ерда ҳар куни тонгда вазнимизни ўлчаймиз. Албатта, вазн ташлашда қийинчиликлар бўлади. Бу ерга оддий спортчилар келмаган. Рақибим ҳам ўзига яраша кучли" - деди Шукуржон Раҳимов.

Эслатиб ўтамиз, жанглар бугун соат 21:30 дан бошлаб «Матч ТВ» канали орқали жонли транслация қилинади. Бокс оқшомининг илк жуфтлигида айнан Шукуржон Раҳимов Ара Габоянга қарши жанг ўтказади. 

Бундан ташқари, бошқа бир ҳамюртимиз Одилжон Аслонов ҳам мезбон боксчи Андрей Ефременкога қарши рингга кўтарилади. "Olamsport.com" сайти ҳар иккала боксчимизга омад тилайди.


Хуршида Абдиқулова суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг