UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58"Аспиналлни тезроқ октагонга қайтариш керак" - собиқ чемпион 0 12:34Жалолов билан жанг қилиши мумкинлиги айтилган Мурат Гассиев Тайсон Фьюрига қарши рингга чиқиши мумкин 0 12:07"Биз айнан шу зарбани ишлагандик" - Сонг Ядонг нокаут ҳақида 0 11:40"Барселона" ҳимоячиси € 8,5 млн эвазига "Реал Сосьедад"га ўтди 0 11:13Двалишвили Нурмагомедовнинг мағлубиятига битта эмоджи билан муносабат билдирди 0 10:49Ҳумоюн билан жанг қилиши кутилган Мадраҳимов Тошкентга октагонга чиқади + ПОСТЕР 0 10:22Ислам Махачев Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубияти ҳақида гапирди 0 09:57Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита қизиқарли учрашув бор 0 09:23Lausanne Grand Slam 2026. Бугун оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз. Улар орасида Тўрабоев ҳам бор! 0 08:55Умар Нурмагомедов кечаги кутилмаган нокаутига илк бор изоҳ берди 0 08:26Жасурбек "Тайсон" Жўраев бир ҳафтадан кейин Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 07:54"Интер Майами" "Монреаль"ни тор-мор этди. Мессидан покер 0 07:31Оғир вазн келажаги сифатида эътироф этилган Мозес Итаумани чуқур нокаутга учратишди 0 22:32Lausanne Grand Slam 2026. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи кунни ҳам медаль билан якунлади 0 21:11Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори 0

18 апр 15:14
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Оғабек Нафасов жамоамизга Осиё чемпионатининг илк медалини тақдим этди

Теглар :  Оғир атлетика
Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бошланди.

Мусобақанинг иккинчи куни кундузги дастурда супачага -55 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Оғабек Нафасов ҳам медаллар учун кураш олиб борди. 

Даст кўтариш машқида атлетимиз аввалига 104, кейин 108 кг тошни ўзига бўйсундириб, учинчи уринишда (111 кг) бироз омади чопмади. Аммо шунда ҳам спортчимиз иккинчи ўринни эгаллади. 

Учала имкониятидан унумли фойдаланган қозоғистонлик Чонтай Арли (115) биринчи бўлган бўлса, учликни унинг ҳамюрти Аблай Аулейханов (108 кг) якунлаб берди. 

Осиё Чемпионати

Эркаклар, -55 кг (даст кўтариш)

Олтин: Чонтай Арли - 115 кг; (Қозоғистон)

Кумуш: Оғабек Нафасов - 108 кг; (Ўзбекистон)

Бронза: Аблай Аулейханов (Қозоғистон)

Силтаб кўтариш машқида ҳам учинчи уриниши қовушмаган ҳамюртимиз 132 кг натижа билан кифояланди. Чонтай Арли яна тенгсиз (140), иккинчи ўрин учун курашда Аблай Аулейхановга 136 кг натижа етарли бўладигандек эди, лекин Шри-Ланка вакили Диланка Исуру Кумара охирги уринишда 137 кгни кўтариб, кумуш медални илиб кетди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг