UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Тайсон Фьюри: "Ҳаётимнинг сўнгигача Усикни мағлуб этганман деган ўй билан яшайман" 0 07:52Волкановски Алекс Перейра билан қандай жанг қилиш кераклигини айтди 0 07:31"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин 0 19:57"Бунақасига ҳамма ҳам қодир эмас". Волкановски Махачев билан жангни эслади 0 19:36Промоутер Фьюри ва Жошуа ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 19:15Теофимо Лопес Шоҳжаҳон Эргашевни мағлуб этган боксчи билан жанг қилмоқчи 0 18:54Аморим МЮ натижалари ҳақида: "Жуда хафаман, лекин нима қилиш кераклигини биламан" 0 18:33Кремлёв IBA ва ХОҚ ҳақида: "Ўртамиздаги муаммо фақат Томас Бах ва унинг шериклари билан" 0 18:12Пойтахтимизда жиу-житсу бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди + ФОТО 0 17:51Тайсон Фьюрига фаолиятини якунлашни маслаҳат беришди 0 17:30"Реал" "Ливерпуль"нинг икки футболчиси билан битим тузмоқчи 0 17:09Алекс Волкановски кимларни ММА тарихидаги энг зўри деб ҳисоблашини айтди 0 16:48Трамп АҚШда аёллар боксини тақиқламоқчи 0 16:27Алматида 20 ёшли қозоғистонлик жаҳон чемпиони ўлдириб кетилди 0 16:06Алонсо фақат битта ҳолатда "Байер"ни тарк этади 0

30 июл 16:13
Янгиликлар

Токио-2020

Токио-2020. Дзюдочимиз 7-ўрин, Райҳона чорак финалга чиқди ва бошқа натижалар

Теглар :  Токио-2020
Бугун, 30 июль куни Олимпиаданинг еттинчи кун баҳслари ўтказилди.

Кун давомида Олимпиадада иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокларига оид маълумотларни ушбу саҳифада онлайн равишда кузатиб бориш мумкин бўлди. 

Дзюдо: Бекмурод Олтибоев (7-ўрин)

Бокс: Бобоусмон Батуров (чорак финалда мағлуб бўлди)

Бокс: Райҳона Қодирова (1/8 финалда ғалаба қозонди)

Енгил атлетика: Роксана Худоярова (уч хатлаб сакраш) (ўз гуруҳида 16 спортчи ичида 14-ўрин)

Сузиш: Наталья Критинина (ўз гуруҳида 8 спортчи ичида 8-ўрин)


Шу тариқа ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига оид матнли трансляция якунига етди. 


16:08. Роксана Худоярова уч хатлаб сакраш баҳсларида 13,02 метр натижа кўрсатди ва 14-ўринни эгаллади. Демак, у икки гуруҳ баҳсларига кўра кучли 12 нафар спортчи ичига кира олмади.


15:33. Сузувчимиз Наталья Критинина 50 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида ўз гуруҳида охирги ўринни эгаллади. У 26.93 натижа кўрсатди.


15:04. Енгил атлетикачимиз Роксана Худоярова уч хатлаб сакраш баҳсларини бошлади. У 17 нафар иштирокчи бор ичида А гуруҳида баҳсларга киришган. Б гуруҳида ҳам 17 нафар спортчи иштирок этмоқда. Учта уриниш якунига кўра, 34 нафар спортчидан энг яхши натижани кўрсатган 12 нафари финалга йўл олади.


13:37. Кунни медалсиз якунлашимиз аниқ бўлиб улгурди. Сабаби, бугун фақатгина енгил атлетика ва сузиш йўналишида вакилларимиз қолди. Улар саралаш босқичида қатнашишади. 


13:32. Дзюдочимиз Бекмурод Олтибоев украиналик рақибга ютқазди ва бронза медалини олиш имкониятидан маҳрум бўлди.


13:30. Райҳона Қодирова конголик рақибасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўл олди. Энди у кейинги жангини бразилиялик Беатрис Феррейрага қарши ўтказади.


13:14. Райҳона Қодированинг конголик Наоми Юмбага қарши жанги бошланмоқда.


12:42. Кун давомида яна тўрт нафар ҳамюртимизнинг иштирокини кузатишимиз мумкин: 

13:15 - Бокс: Райҳона Қодирова

13:25 - Дзюдо: Бекмурод Олтибоев

15:05 - Енгил атлетика: Роксана Худоярова (уч хатлаб сакраш)

15:35 - Сузиш: Наталья Критинина


12:31. Теннис баҳсларида Карен Хачанов испаниялик Бустани 6:3, 6:3 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди. Энди у ғолиблик учун Жокович - Зверев ўйини ғолибига қарши баҳс юритади. 


10:10. Яна қайси йўналишларда медаль учун имкониятимиз бор? Танишинг: Токио-2020. Қайси спорт турларида курашни давом эттирамиз?


9:26. Олтибоев энди ўтиш жангида украиналик Якив Хаммога қарши курашади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 13:30дан сўнг бошланади. 


9:24. Бекмурод Олтибоев Олимпия ўйинлари чемпионига ютқазди. Энди у бронза учун курашади


9:08. Бекмурод Олтибоевнинг чорак финал баҳсига оз қолди. Рақиб - Олимпиада чемпиони, чехиялик Лукаш Крпалек.


8:54. Афсуски, Бобоусмон Батуров британиялик Пет Маккормакка 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва ўз юришини чорак финалда якунлади.


8:35. Бир неча дақиқадан сўнг Бобоусмон Батуров чорак финал доирасида британиялик Пет Маккормакка қарши баҳс юритади. "Оилавий" телеканали бокс жангларини намойиш этмоқда. 


8:31. ҒАЛАБА! Олтибоев 25 сония ичида рақибини ИППОН эвазига мағлуб этди. Ажойиб. Бизда чорак финал!


8:28. Бекмурод Олтибоевнинг жанги бошланмоқда. Рақиб икки карра Олимпия ўйинлари совриндори, нидерландиялик Хенк Грол.


8:01. Олтибоевнинг жанги кутилганидан бироз кечикмоқда. Баҳс тахминан 8:20 дан сўнг бошланади.


7:48. Бу орада дзюдо афсоналаридан бири Тедди Ринер исроиллик рақибини қийинчилик билан мағлубиятга учратди. 


7:37. Олтибоевнинг кейинги рақиби нидерландиялик Хенк Грол. Учинчи рақам остида сараланган дзюдочи. Жанг тахминан соат 8:05 дан сўнг бошланади.


7:34. Олтибоевда ғалаба! У бир неча сониялар ичида мўғулистонлик рақибини иппон эвазига мағлубиятга учратди ва иккинчи босқичга йўл олди. 


7:22. Бироздан сўнг Бекмурод Олтибоевнинг баҳси бошланади. Ундан олдинги беллашувларнинг аксарияти муддатидан олдин якунланди ва шу сабабли баҳс кутилганидан олдинроқ бошланмоқда.


6:50. Ассалому алайкум ҳурматли спорт ишқибозлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига оид онлайн матнли трансляциямизни бошлаймиз. 


30 июль куни Олимпиадада қатнашадиган ўзбекистонлик спортчилар:

7:45 - Дзюдо: Бекмурод Олтибоев

8:35 - Бокс: Бобоусмон Батуров

13:15 - Бокс: Райҳона Қодирова

15:05 - Енгил атлетика: Роксана Худоярова (уч хатлаб сакраш)

15:35 - Сузиш: Наталья Критинина

Соатлар Тошкент вақти билан кўрсатилган

Постер муаллифи: Мухтасар Умарова

Рейтинг: -2   

Фикрлар

+9   
30 июл 10:03:44
Azizbek Rustamovich
Men bugun federatsiyadagilardan nega Sanjarni olib ketdinglar deb so‘radim. Ular biz reytingga qarab olgandik. Reytingda Sanjar birinchi o‘rinda turgan ekan olib ketavergandik, keyin bilsak biz reytingni teskari o‘qigan ekanmiz, Sanjar O‘zbekistonda eng past reytingda ekan, vatandoshlarimizga uzr deb qo‘ying, yeb qo‘yibmiz deyishdi. Unda Fanat nega bordi desam u yutuqni arra qilamiz degandi deyishdi. Hop unda Bobousmonchi desam, zaybal qilding blya, Bobousmon Prezidentni viloyatidanku deyishdi. Prezidentga paxta qo‘ymoqchi edik nomerimiz o‘tmadi deyishdi. Mana gap qayoqda ekan
+6   
30 июл 09:11:18
Gaffarov Muzaffar
Bahrom Abdurahmonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Xattoki shu jangda ham 1 raund va 3 raund Bobousmon kichik hisobda bo'lsada ustun edi.
Bilmadimu shuncha payt xakamlani sokib keldim, lekin bugun tozza yutqazdi, birinchi raundni oxirida ketan ket zarbala utqizvordi shunga bermadi raundni, tentak bokschi ekan molga oxshab tashlanyapti, Anglichan taktichniy urib ketti, bizi murabbiyla xa malades deyishdan boshqasiga otnayapti, ringda bollaga suflyor emas jang jarayonida togri korsatma berish muximroq. Ochiqchasiga jang tizginini qoldan chiqarvordi
+6   
30 июл 09:00:38
Azizbek Rustamovich
Bizda 63 69 75 81 91kg muammoli vazn bo‘lib qolmoqda. Potensialimiz bor. Lekin murabbiylar negadir o‘zlarini lyubimchiklarini olib ketaveradi. Iqboljon Bobousmondan doim kuchli bo‘lib kelgan. Halakov Elnurdan yaxshi. Saidjamshid Fanatni ko‘tiga tepadi. Sanjardan shu vazndagilarni hammasi yaxshi. Dilshodni endi bilmadim. SHaxram bilan Bektemirni o‘rni qanday bilinmoqda
+5   
30 июл 09:31:41
Otabek Aliyev
Бобоусмон бокс тушдими, нима қилди тушунмадим. Жангни диққат билан кузасангиз англиялик аниқ зарбалар уряпди. Бобоусмон ҳар хил ифлос усуллардан фойдаланди. Бошини орқасидан урди, бокс қўлқоби ичи билан урди (хатто қошини ҳам бокс қўлқоб ичи билан уриб ёрди), елкаси билан, боши билан урди яна шунақанги ифлос қилиқлар билан жанг қилди.
+5   
30 июл 09:26:09
Bahrom Abdurahmonov
Sport federatsiyalarini qattiq tekshirish kerak, yoshlarga yo'l ochish kerak, korruptsiyani yo'q qilish kerak
+4   
30 июл 09:14:21
Bahrom Abdurahmonov
Shahram, Bektemir va yana boshqalar professionalga o'tdimi, oxirigacha to'liq o'shanda ketishi kerak. Qozoq, ruslarning qancha-qancha bokschilari professional ringda yuqori reytingda yuradi. Ular olimpiadaga kelishmaydiku? Meksikalik professionallar ham olimpiadaga kelib olsa nima qilasizlar)) O'zbeklar ham, kubaliklar ham muzqaymoq yeb ketdi))
+4   
30 июл 09:08:11
Bahromjon
Naxotki boks federatsiyasi mutassaddilari, Olimpiya qo’mitasi vaziyatni ko’rib To’lqin Qilichovni ishdan bo’shatmayotgan bo’lishsa. Ahir O’zbekiston boksini orqaga tortyaptiku bu inson. Yoki kuchligi yetmasmikan?!Bizni sharmanda qilayapti To’lqin Qilichov!!!
+3   
30 июл 09:52:56
Sport _ Muhlisi
Gaffarov Muzaffar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sahaxram nomardam shou biznesga aralashmay vatan uchun shu olimpiada qatnashsa bolardi, soqqa bosa boldi bulaga
Oka sal bilmasdan gapirdizoooov. Sababi Shaxram olimpiadaga boraman dedi. Murabbiylar boboshshi tanlashvotgandi. Shaxram qarshilik qildi. Murabbiylar esa xøjakørsinga Shaxram va boboshshi ørtasida sparring jang qilib berishdi. Shaxram yutgan edi bahssi lekin **trener hakamla** øz lubimchigini obketishdi. Bahs YouTube platformasida bor agar kørmoqchi bøsez. Shaxram rosa qarshilik qildi. tølqin qilicev eesa uni yomonlashshi boshladi ketidan. Tak chto bu maģlubiyat haqli bokschi. boboshshi boks tugatib kalla qøyish bahslariga borsa bøladi bemalol. Cunki uni boksi faqat kalla qøyishdan iborat.
+3   
30 июл 09:37:27
Boks boks
Шу Англичанни 2017 йил ЖЧ Шахром ютканди Ботуровта бокс йук 0
+3   
30 июл 09:21:13
Bahrom Abdurahmonov
Bobo Usmonning "kir uslubi" doim yoqmagan. Doim shu boks deb atashga qiynaladigan uslubda jang qiladi. Shuning oldini olib, boshqa YOSH BOKSCHIni olib kelish shart edi. BARIBIR YUTQAZIB ketyaptiku! Dilshod Ro'zmetovni bilmadim-u, lekin Sanjar, Fanat, Bobo Usmon o'rniga YOSH BOKSCHILAR borishi shart edi! Olimpiadada YOSH BOKSCHILAR boradi. Professionallar emas.
+3   
30 июл 09:07:56
Gaffarov Muzaffar
Bu boyda 100 fozi chesna yutqazildi, Bobousmon sanda taktika yoq, zarbalani sanchib tashladi anu anglichan
+2   
30 июл 14:22:22
panasia
Dzyodan oltin olganmizmi uzi?
+2   
30 июл 09:29:47
Bahrom Abdurahmonov
Hasanboy Moydinjonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кайси каналдан куйяпти
sport, endi bronza uchun qachon tushadi bilmayman
+2   
30 июл 09:13:51
panasia
Oltinboyevni vaznidagilar ham kuchli ekan ayniqsa mana bu yapon
+2   
30 июл 09:13:34
Boks boks
Азизбек тугри айтябсиз лекин бу 5-та веснинг эгаси бор булган акамиз Тулкин Кличев дегани
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг