05 авг 15:59
Янгиликлар
Гимнастика, Токио-2020
Токио-2020. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўзгариш
Эртага Токио Олимпиадасида бадиий гимнастика бўйича беллашувлар бошланади.
Олимпия ўйинларида яккалик баҳсларида юртимиз шарафини Сабина Ташкенбаева ҳимоя қилиши лозим эди.
Olamsport.com сайтига маълум бўлишича, Сабинада коронавирус билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлган. Шу сабабли, энди Олимпия ўйинларида эртага юртимиз шарафини Екатерина Фетисова ҳимоя қилади.
Бадиий гимнастика бўйича беллашувлар эртага, 6 август куни бошланади.
(Екатерина Фетисова)
(Сабина Ташкенбаева)
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар