UZ

Сўнгги янгиликлар

11:33XXI асрнинг оғир вазнли боксчилари Топ-10`талиги эълон қилинди 0 11:12Жон Жонс UFC`да яна нечта жанги қолганини айтди 0 10:51Тайсон Фьюри келгуси фаолияти бўйича қарор қабул қилди 0 10:30Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз? 0 10:09Абу-Дабида зафар қучган спортчилар тантанали кутиб олинди 0 09:48Ёш оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида яна 5 та медалга сазовор бўлишди 0 09:27Курашнинг ЮНЕСКО томонидан эътироф этилиши йўлида муҳим қадам ташланди 0 09:06Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов "Рома"ни тарк этишга яқин 0 08:45Ислам Махачев учта вазнда илк UFC чемпиони бўлмоқчи 0 08:24Ўзбекистон сузиш федерациясига янги раис сайланди 0 08:03“Uzbekistan Global Tour” турнирида мавсум якунланди 0 19:15Индонезия клуби охирги дақиқаларда 12-футболчини майдонга туширди 0 18:52Ўзбекистон гандбол федерацияси раҳбариятида ўзгариш бўлди 0 18:25Двалишвили Умар сабаб UFC базасига кира олмаганидан шикоят қилди 0 18:01Дюбуа Тайсон Фьюрига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0

07 мар 10:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Ичимдаги ҳайвондан қўрқаман". Кабутарлар қандай қилиб Майк Тайсонни қутқариб, унинг янги ҳаёт бошлашига кўмаклашди?

Теглар :  Майк Тайсон
Бокс афсонасининг илк жанги қушлар туфайли бўлган - улар Майкни камтарлик сари етаклаган.

Майк Тайсон жуда нафратланувчи боксчи эди. Балки, айнан нафрат Тайсонни шундай шафқатсиз "нокутчи" қилиб қўйгандир. Майк зарба берганида, ҳудди рақибини ўлдирмоқчи бўлгандек туюларди - у ҳар бир зарбага жуда кўп куч сарфларди. Бруклинлик қора танли боксчи томошабинларни ақлдан оздирарди, аммо ёш йигитнинг қаердан шунчалик ғазаблангани камчиликни қизиқтирарди.

Болалигида Тайсон қашшоқликни бошидан кечирар, тенгдошлари унга нисбатан зўравонлик қилар эди ва каптарларгина унинг дўстларига айланган эди. Мактабда ўқиб юрган чоғларида у қушлар билан суҳбатлашиб, уларга ўз норозилигини билдириш мақсадида томга чиқади. Тайсон улғайиб бокс оламининг юлдузига айланади, лекин қоқилишлар билан: қамоқда ўтиради, рафиқаси билан жанжаллашади ва наркотик моддаларга ружу қўяди. Майк ўзини "ҳайвон" деб атаган ва узоқ вақт давомида ичидаги жинлар билан курашган.

Тайсон ҳар доим ўзи билан ёрқин хотираларни эслатувчи кабутарларини сақлади. Майк қушларнинг раҳм-шафқат ва муҳаббат бўйича одамларга яққол мисол бўла олишига ишонарди. Тайсон ҳозирда 55 ёшда ва у анча ўзгарган: унда олдингидек агрессия йўқ ва у янги инсон бўлганига ишончи комил.

Тайсон оғир ёшлик даврини бошдан кечирган: геттода ўсган, мактабда эса ҳақоратланган. Майкнинг энг яқин дўстлари қушлар эди, улар туфайли Майк илк бор жанг қилди

Тайсон Бруклинда, оғир шароитдаги оилада дунёга келди, отаси Жимми Киркпатрик Майк икки ёшлигида оламдан ўтади. Шунингдек, унинг отаси оддий такси ҳайдовчиси бўлган, Тайсон буни анча кейин билади. Болалигида Майк сутенёрнинг ўғли эканлигидан фахрланарди - бу тенгдошлари орасида ҳурматга лойиқ кўрилган.

Тайсоннинг онаси Лорна Смит фоҳишалик билан шуғулланган ва уч нафар фарзандини боқиш учун бор кучини сарфлаган. Оила дахшатли даражада қашшоқликда яшаган: уйдан канализация қувурларининг ҳиди анқиб турган, онаси болаларни кўп марта калтаклаган, болалар йиғлаганида, уларга спиртли ичимликлар ёки марихуана берган. Уйга келадиган доимий "севишганлар" болаларни кўчага ҳайдаб соларди.

Тайсон мактабдан ҳайдалган: ҳозир ишониш қийин, лекин синфдошлари Майкни ҳақорат қилишган эди. Болалигида у уятчанг бола бўлиб, кўзойнак тақиб юрган ва патологик жиҳатдан ўзини ўзи бошқаришга қодир бўлмаган. Ўша пайтда кабутарлар Майкнинг дўстларига айланишди - Майк улар билан тенгдошларининг шафқатсизликларини унутиши мумкин эди. "Улар менинг нажотим эди. Болалигимда мен семиз ва хунук бўлганман. Тенгдошларим мени ҳар доим масхара қилар эди. Ягона қувончим кабутарлар эди", - дея эслаган эди Тайсон.

Синфдошлари Майк билан гаплашмай қўйганди, шунинг учун у дарслардан кейин кабутархонага келар ва у ерда қушлар билан суҳбатлашар эди:

"Менга барчасини эшитиш учун кимдир керак эди. Тўсатдан, ўша "кимдир" кабутарлар бўлди. Ҳар оқшом томга чиқардим, ўзим билан олиб келган кўрпа устига ўтириб, кабутарлар билан суҳбатлашардим. Уларга тез-тез егулик бериб турардим, шунинг учун улар доим атрофимда гавжум эди".

Майк табиатан жангчи бўлмаган, лекин геттодаги ҳаёт уни боксчи қилиб тарбиялаган. Бўлажак чемпион умуман бошқа одамга айланган эди - у энди ҳеч кимга ишонмас ва ҳаммага душман сифатида қарар эди.

Бунга мактабдаги воқеа ҳам сабаб бўлган дейиш мумкин: бир куни тенгдошлари Тайсон вақтини кабутарлар билан суҳбат қуриб ўтказишини билиб қолишади. Улар томга чиқиб бир қанча кабутарларни ўғирлайди. Улар Майкни учратишганда, ўғрилардан бири қўполлик билан унга қушни кўрсатди ва унинг бўйнини бурди. Бу Тайсоннинг ҳаётидаги бурилиш нуқтаси бўлди, у биринчи бор муштлашди.

Бўлажак чемпион бир вақтлар соя билан жанг қилган маҳаллий гиёҳвандни кўрганини эслади. Ўшанда, Майк ўғрининг ортидан қувиб, уни йиқитади ва дўппослайди.

"Мен ўша пайтдаги вазиятни ҳеч қачон эсимдан чиқармайман. Ундан қушимни ўлдирмасликни сўрагандим. Лекин у кулиб, қушимни ўлдирди. Қасам ичиб айтаманки, мен уни иккита тишини уриб синдирдим, жуда қаттиқ урдим. Ўшандан кейин ҳеч ким қушларимга яқинлашишга журъат этмади. Ҳа, бу муштлашувдан сўнг маҳаллий болалар мени ҳурмат қила бошлади. Улар мени бошқа ҳақорат қилмади, мен билан урушишмади. Тўғрисини айтадиган бўлсам, бу менинг илк муштлашувим эди. Агар биринчи жанг бўлмаганида...", - дея эслайди Майк.

Айнан шу воқеадан сўнг, Тайсон жанг қилишни ёқтиришини тушунади. Шафқатсиз муштлашув гувоҳи бўлган безорилар эса Майкни ўз қанотлари остига олишди. Ўшандан бери уни ёш "бандитлар" ҳурмат қилишади, улар Тайсонга ҳамён ўғирлаш, дўкон тунаш каби "ҳунарлар"ни ўргатишган.

Кабутарлар Тайсоннинг ҳаёти: улар Майкка севишни ўргатган, уни янги инсон қилиб тарбиялаган. Ҳозирда Майк уларга турар-жой қуриб берган, у одамлар қушларни тинглашини хоҳлайди

Тайсон қария безориларга уйларни ўмаришда ёрдам берган. Вақт ўтиб, Майк янада агрессив бўлиб қолди: алькогол ва наркотик моддаларга "ўтириб қолди", полиция эса уни муштлашувлар сабаб қўлга оларди. Ёш Тайсон қароқчи, зўрловчи ва наркоманлар орасида қолган эди. Майкда фақатгина бир инсон — мураббийи Кас Д'Амато илиқ ҳис уйғотган эди.

У Тайсонга боксни ўргатди, Бруклиндаги "криминал" ҳаётдан олиб чиқди. Д'Амато Тайсоннинг онаси рак касаллиги туфайли вафот этганидан сўнг, уни шуғуллантира бошлади, гарчи уни ҳеч қачон танимаган бўлса-да, унга оталик қилди. Майк ҳам мураббийи ва унинг аёли Камиллани яхши кўрарди, Камилла - асли украиналик қиз эди. Аммо боксчи парвоз пайтида Нью-Йорк томларида ўтириб,суҳбат қурадиган кабутарларини унутмади.

Кабутарларини деб Тайсон ҳаттоки қизи билан ажрашади. Унга боксчининг хоббиси ёқмайди. Шундай қилиб, у Майкнинг олдида кабутар пишириб ейди.

"Мен бир қиз билан учрашар эдим ва у менга: "Тушунмайман, нега сен бу аҳмоқ қушлар билан чалғийсан, сен уларни ейишинг керак", - деганди. У қушлардан бирини ушлаб, сувда қайнатди ва уни еди. Бу унинг уйида бўлганди, биз унинг пулига кун кечирардик. Шундай экан, у тўғри айтаётган эди. Лекин мен бундай қила олмасдим, бу нотўғри бўлар эди. Шу сабабдан у энди менинг аёлим эмас эди", - деб айтган Майк.

Д'Амато 20 ёшли Тайсон бокс тарихида оғир вазнда энг ёш жаҳон чемпиони бўлишидан бир йил аввал яъни 1985 йилда оламдан кўз юмади. Йиллар ўтиб, Майк спорт юлдузига айланади, лекин кўпчиликнинг хотирасида ёмон одам бўлиб қолади. Чемпион жамиятга таҳдид солувчи шахс деб топилди: Майк қамоқда ўтирди, аёли ва журналистларни ҳақоратлайди, виллада йўлбарс боқади, рингда эса Эвандер Холифилднинг қулоғини тишлаб олади.

"Пулим бўлганида ҳайвонга айланардим", - дея кейинроқ тан олганди Тайсон.

Қоронғулик вақтларида ҳам боксчининг асосий хоббиси аввалгидек кабутарлар билан қолиш эди. Ёшлигида Майкни безориликдан қутқарган қушлар, энди унга жинлар билан курашишга ёрдам берарди. "Мен кабутарларни ёшлигимдан буён яхши кўраман. Кабутарлар менга раҳм-шафқат қилишни ўргатди", - деган эди Майк.

Эҳтимол, кабутарлар Тайсон учун поклик ва тинчлик тимсолига айлангандир - у болалигидан буён ҳамма нарсасидан маҳрум бўлган. Майк Бруклиннинг жиноят ривожланган, фоҳишалар, наркоманлар ва жиноятчилар яшайдиган кварталида ўсди. Омон қолиш мақсадида ҳайвонга айланган бола жароҳатлар ўртасида қолган эди. Майк боксдан кетганида, териси остига яширинган одамдан қўрқишини айтганди.

"Йиғлаяпман, сабаби мен энди аввалгидек эмасман. Аввалги Майкни соғиндим. Лекин бу одам қайтишини хоҳламайман. Агар у кетса, менинг дўзахим ҳам у билан қайтади. Мен у одамдан нафратланаман, ундан қўрқаман. Лекин у аллақачон ўлган. Бу осон бўлмаган, у кетишни хоҳламаган. У ўлгунича курашди. Мен ичимда яшайдиган ҳайвондан қўрқаман. Лекин шу билан бирга, мен уни соғиндим”, - дея тан олган Тайсон.

Йиллар ўтди, Тайсон қариди, лекин у ҳали ҳам кабутарларга меҳри бўлакча. Ҳозирда Майкнинг виллассида қушлар учун алоҳида майдонда жойлашган қафаслар бор. Майк уларни эркалайди, улар учун энг яхши маҳсулотларни сотиб олади. Тайсоннинг барча уйларида минглаб кабутарлари бор, у коллекцияни мунтазам равишда тўлдириб боради.

"Энди мен нафақадаман - бошқа ҳеч қандай ринг, муштлашув ва жанжаллар бўлмайди. Шаҳар чеккасида оилам ва болаларим билан оддий одамлардек тинч ҳаёт кечираман. Лекин мен бундан кейин ҳам кабутар боқаман. Улар бутун умр мен билан бирга бўлишди - қашшоқлигимда ҳам, кўп пул билан дунёга машҳур бўлганимда ҳам.

Афсус, катта шаҳарларда, мисол учун, Нью-Йоркда кабутарларни унча ёқтиришмайди, уларни оёқлар остида эмаклайдиган, бошга ахлат ташлайдиган беадаб ва фойдасиз қушлар деб ҳисоблашади. Сизга айтишим мумкинки - кейинги сафар сиз каптарни оёғингиз билан йўлдан итариб юбормоқчи бўлсангиз, менинг ҳикоямни эсланг. Кабутарлар - жуда ақлли ва содиқ мавжудотлардир. Кабутарлар билан дўстлашсангиз, ҳеч қачон ёлғизланмайсиз".

Кабутарлар кўпчилик учун тинчлик рамзидир. Тайсон уларни қалбининг ёруғлиги сифатида эслайди. Бошқа шикастланмайдиган, нафратланмайдиган ва уни бутун дунёга машҳур қилган ёруғлик сифатида.

Майк айёрлик қилмасдан, жиддий тан олган: у шафқатсиз эски Майкни соғинади: ва бу ҳақиқат. Ахир, баъзида кучли, тажовузкор бўлиш, қоидаларни бузиш ва бунинг учун рухсат олиш ёқимли. Майк узоқ вақтдан бери шундай эди - ва бунинг учун уни кўпчилик яхши кўрар эди. Лекин боксчи ҳар доим кабутарларни ўзига яқин оларди. Ва бу қушлар унга раҳм-шафқат ва кечиримлиликка қодир Майк борлигини эслатди.

Тайсон кабутарларга бўлган меҳрини сўз билан ифодалай олмайди: "Нима учун эканлигини билмайман, лекин буни тушунтиришга ҳаракат қиламан ...".

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг