UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0

17 апр 16:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қудратиллонинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги бўлиб ўтди + ФОТО

Бизнинг вақт билан бугун тонгда АҚШнинг Техас штати Арлингтон шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилди.

Premier Boxing Champions оқшомининг марказий жанги ярим ўрта вазн ( 66,678 кг) тоифасида ўтказилиб, бирлаштирувчи чемпионлик жанги мақомида бўлди. WBC ва IBF йўналишлари чемпиони, америкалик Эррол Спенс (28-0, 22 KO) кубалик WBA Super камари соҳиби Йорденис Угас (27-5, 12 КО)га қарши рингга кўтарилди.

Ўн икки раундга мўлжалланган жанг муддатидан аввал якунланди. Эррол Спенс 10-раундда рақибини техник нокаутга учратиб, чемпионлик камарларини учтага етказиб олди. Ўша вазиятга келиб, Угаснинг ўнг кўзи кўрмай қолганди. Шифокор жароҳатни кўздан кечириб, рефери Лоуренс Коулга жангни тўхтатиш ҳақида тавсия берди. 

Шу тариқа, 32 ёшли Спенс ўз вазн тоифасидаги учта камарни ўз қўлида бирлаштирди. У бугун 2017 йилдан бери ўзида сақлаб келаётган IBF камарини олтинчи, 2019 йилда эга чиққан WBC камарини иккинчи бор ҳимоя қилди. 

Эррол мағлубият нималигини билмай келаётган кам сонли чемпионлардан бири бўлиб қолмоқда. Америкалик чарм қўлқоп устаси 28 та жангда ғалаба қозонган, ҳисобида 22 та нокаут бор. 

Маълумот учун, жанг тўхтатилгунига қадар Спенс 88:82, 88:82, 88:83 ҳисобларида ғалаба қозонаётган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
18 апр 12:29:17
baksyor
Crouford bilan jangi zur bulardi lekin spins qochsa kerak jangdan
   
18 апр 00:11:49
Ихтиёр83
Шахрам енгади буни хали
   
17 апр 23:58:17
Sheraly Gofurov
Crouford toxtatadi buni
   
17 апр 22:37:15
CHELSEA2211
Xaqli...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг