12 июн 12:58
Янгиликлар
Бокс/ММА
Мухлислар кикбоксчини рингда уриб ташлашди (ВИДЕО)
Голландиялик Мертел Гроенхарт ва арманистонлик Арут Григорянлар ўртасидаги жангда мухлислар спортчини уриб ташлашди.
Парижда бўлиб ўтган кикбокс турнирида кутилмаган воқеа содир бўлди. Голландиялик спортчи рақиби тескари ўгирилиб, ўз бурчаги томон йўл олаётганида орқадан зарба бериб қолди.
Бу орада жангни томоша қилиш учун ташриф буюрган мухлисларга Гроенхартнинг ҳаракатлари умуман маъқул келмади ва рингга чиқиб, голландиялик спортчини уриб кета бошлашди.
(TAS-IX эмас)
Ҳавола :
Манба : iSport
Фикрлар
колаверса Арман кикбоксчи оркасига кайрилиб кетиб колди референинг хеч кандай сигналисиз яни "стоп" комондасина бергани йук эди, шунинг учун хам ракиби зарба берди.
Бу вазиятда нокаут хисобланади.