UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0 17:54Сехудо Махачевни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисобламайди 0 17:27Холмурод Нурматов ҳам Mangu MMA Лигаси билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0 17:02Топуриянинг жамоаси Илия UFC`даги навбатдаги жангини қачон ўтказишини маълум қилди 0 16:31"Милан" Бельгия терма жамоаси аъзосини 50 млн еврога сотиб олишга яқин 0 15:59Ислам Махачев: "Доғистонликлар ҳеч қачон бир-бири билан жанг қилмайди" 0 15:26Царукян Маурисио Руффига қарши жанг олдидан ўз лақабини ўзгартирди + ФОТО 0 14:59ИНТЕРВЬЮ. Масхарабозлардан чарчаган, 6 та UFC турнирида ишлаган таниқли ММА мураббийи Жасур Алижонов билан жонли интервью 0 14:28ESPN АПЛнинг энг яхши футболчилари рўйхатини тузиб чиқди 0 13:58Конор Махачевдан енгилган ватандоши Гэррига юзланди 0

05 апр 12:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тим Цзю камар учун жанг ўтказди

Бугун Австралиянинг Вуллонгонг шаҳрида профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.

"Уин Энтертеймент Центр" аренада ўтган оқшомнинг асосий жанги ўрта вазн тоифаси вакиллари австралиялик Тим Цзю ва албаниялик Денис Нурджа ўртасида кечди. Жанг бошидаёқ Тим рақиби билан бош тўқнашувидан кейин жароҳат олди, аммо бу унинг жангда етакчиликни қўлга киритишига тўсқинлик қилмади.

Тўртинчи раундда Цзю чап қўли билан Нурджани нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Жанг тўлиқ 10 раунд давом этди ва Тим якунда ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди. Уччала ҳакам ҳам 100-88 ҳисобидаги ғалабани австралияликка тақдим этишди. Ушбу ғалаба Тимга вакант бўлиб турган WBO International камарини келтирди.

Маълумот учун, 31 ёшли Тимнинг ғалабалари 27 тага (18 таси муддатидан аввал) етди. Мағлубиятлари 3 талигича қолди. 32 яшар Денис эса бугун фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Ҳисобида 20 та ғалаба (9 таси муддатидан аввал) бор. 

Машҳур Константин Цзюнинг тўнғич ўғли навбатдаги жангини америкалик тажрибали Эррол Спенсга қарши ўтказиши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг