UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

05 апр 08:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Cаккизта "финиш" қайд этилган UFC Fight Night 272 турнирининг барча натижалари битта хабарда

Бугун тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтди.

Жами 13 та жангдан 8 таси муддатидан аввал якунланди. Нокаутлар оқшомининг асосий жанги ҳам муддатидан аввал тўхтатилди. Енгил вазнлилар жангида бразилиялик Ренато Мойкано шотландиялик Крис Дунканни иккинчи раундда бўғиш усули билан таслим этди. 

Оқшомнинг co-main event жанги аёллар ўртасида биринчи энг енгил вазнда UFC чемпионлик камари учун собиқ даъвогар Вирн Яндироба бразилиялик ватандоши Табата Риччини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратди.

Аҳамияти жиҳатидан учинчи муҳим жанги ярим оғир вазн тоифасида ташкил этилди. Унда мағлубият нималигини билмай келаётган туркиялик Абдул-Раҳмон Яҳёев дунёнинг энг кучли лигасидаги иккинчи ғалабасини тантана қилди. Бу сафар у бразилиялик Брендсон Рибейрони биринчи раундда ортдан бўғиш усули билан енгди.

Қолган натижаларга тўхталадиган бўлсак, россиялик ўрта вазн тоифаси вакили Азамат Бекоев учинчи раундда америкалик Трешон Горга гильотина усулида ютқазиб қўйди. Бугунги оқшомда шунингдек, Этин Юинг, Томми МакМиллен, Алессандро Коста, Дарриус Флауэрс ва Алис Перейра ҳам ўз жангларини муддатидан аввал қўлга киритилган ғалабалар билан якунлашди.


UFC Fight Night 272 турнирининг барча натижалари:

Асосий кард жанглари

Ренато Мойкано Крис Дунканни сабмишн (ортдан бўғиш) усулида енгди – 2-раунд, 3:14

Вирн Яндироба Табата Риччини очколар бўйича ютди (30-27, 29-28, 29-28)

Абдул-Раҳмон Яҳёев Брендсон Рибейрони сабмишн (ортдан бўғиш) эвазига таслим этди – 1-раунд, 2:52

Этин Юинг Рафаэль Эстевамни техник нокаут (танага зарба) билан мағлуб этди – 3-раунд, 1:44

Томми МакМиллен Маноло Зеккинини техник нокаутга учратди (танага тизза билан зарба) – 1-раунд, 3:57

Жосе Делано Роберт Рухални очколар бўйича мағлубиятга учратди (30-26, 29-27, 29-27)


Прелим кард жанглари

Томас Петерсен Гильерме Патани ҳакамлар қарорига (28-28, 29-27, 29-27) кўра ютди

Алессандро Коста Стюарт Николл нокаут қилди (танага зарба) – 2-раунд, 4:56

Дарриус Флауэрс Ландо Ваннатни техник нокаутга учратди – 2-раунд, 0:52

Алис Перейра Хейли Коуэнни нокаут билан енгди (тизза билан зарба) – 2-раунд, 4:24

Трешон Гор Азамат Бекоевни техник сабмишн (гильотина усулида бўғиш) қилди – 3-раунд, 3:27

Диони Барбоса Мелисса Гаттони очколар бўйича мағлубиятга учратди (28-28, 29-27, 29-27)

Кай Камака Дакота Хоупни ҳакамларнинг айри қарори билан енгди (28-29, 29-28, 29-28)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг