UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0 17:54Сехудо Махачевни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисобламайди 0 17:27Холмурод Нурматов ҳам Mangu MMA Лигаси билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0 17:02Топуриянинг жамоаси Илия UFC`даги навбатдаги жангини қачон ўтказишини маълум қилди 0 16:31"Милан" Бельгия терма жамоаси аъзосини 50 млн еврога сотиб олишга яқин 0 15:59Ислам Махачев: "Доғистонликлар ҳеч қачон бир-бири билан жанг қилмайди" 0 15:26Царукян Маурисио Руффига қарши жанг олдидан ўз лақабини ўзгартирди + ФОТО 0 14:59ИНТЕРВЬЮ. Масхарабозлардан чарчаган, 6 та UFC турнирида ишлаган таниқли ММА мураббийи Жасур Алижонов билан жонли интервью 0 14:28ESPN АПЛнинг энг яхши футболчилари рўйхатини тузиб чиқди 0 13:58Конор Махачевдан енгилган ватандоши Гэррига юзланди 0

05 апр 09:59
Янгиликлар

Шахмат

"Номзодлар турнири". Синдаров кетма-кет тўртинчи бор тур шахматчиси! (6-тур натижалари+турнир жадвали)

Кипрнинг Пейя шаҳарчасида ўтказилаётган 1 миллион доллар мукофот пулига эга "Номзодлар турнири"да Синдаров 1,5 очколик фарқ билан пешқадамга айланиб олди.

Хабар берганимиздек, кеча нуфузли мусобақанинг 6-турида гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров қора доналарда ўйнаганига қарамай, хитойлик Вей Йини мағлубиятга учратганди. Ушбу ғалаба сабаб Жавоҳир 1,5 очко фарқ билан пешқадамга айланиб олди. Бунга унинг энг яқин таъқибчиси америкалик Фабиано Каруананинг россиялик Андрей Есипенко билан дуранг ўйнагани сабаб бўлди.    

Олтинчи турнинг 4 та партиясидан 3 тасида дуранг натижа қайд этилди. Ягона ғалабага Жавоҳир Синдаров эришди. Ҳамюртимиз кетма-кет тўртинчи турда ҳам энг яхши шахматчи деб топилди. Бугун гроссмейстеримиз 7-тур доирасида Нидерландия вакили Аниш Гирига қарши оқ доналарда ўйнайди. 

Айни пайтда Жавоҳир 6 имкониятдан 5,5 очко тўплаб, турнир жадвалида якка пешқадамлигини давом эттирмоқда. Гири 3 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 4-ўриндан жой олган.

Турнир жадвали билан танишинг: 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг