UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0 17:54Сехудо Махачевни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисобламайди 0 17:27Холмурод Нурматов ҳам Mangu MMA Лигаси билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0 17:02Топуриянинг жамоаси Илия UFC`даги навбатдаги жангини қачон ўтказишини маълум қилди 0 16:31"Милан" Бельгия терма жамоаси аъзосини 50 млн еврога сотиб олишга яқин 0 15:59Ислам Махачев: "Доғистонликлар ҳеч қачон бир-бири билан жанг қилмайди" 0 15:26Царукян Маурисио Руффига қарши жанг олдидан ўз лақабини ўзгартирди + ФОТО 0 14:59ИНТЕРВЬЮ. Масхарабозлардан чарчаган, 6 та UFC турнирида ишлаган таниқли ММА мураббийи Жасур Алижонов билан жонли интервью 0 14:28ESPN АПЛнинг энг яхши футболчилари рўйхатини тузиб чиқди 0 13:58Конор Махачевдан енгилган ватандоши Гэррига юзланди 0 13:27Махачев Холлоуэйга жавоб қайтарди: "Буни сен тушунишинг қийин" 0 12:54Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0

05 апр 12:05
Янгиликлар

Кураш

Нукусда белбоғли кураш бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

1-4 апрель кунлари Нукус шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди.

Спорт вазирлиги ҳамда Белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвимидан ўрин олган жорий йилнинг илк бор ташкил этилган мамлакат чемпионатида 300 нафарга яқин полвонлар иштирок этди. 

Мусобақанинг биринчи кунида тантанали очилиш маросими ўтказилди. Маросимда сўз олган Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазири Еркинбай Қутибаев, белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдухалил Маликовлар спортчиларни қутлаб, уларга омад тилашди. 

Муросасиз ўтган уч кунлик беллашувларда Муҳаммадюсуф Жакбаралиев, Жамолиддин Неъматуллаев, Абутолиб Маҳкамов, Зайлобиддин Ортиқов, Диёрбек Полвонбоев, Сардорбек Содиқжонов, Дилшодбек Ойбеков, Ўринбой Абдусаматов, Гулсанам Солиева, Манзураой Мўйдинова, Земфира Азатова сингари атлетлар ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритди. Беллашувлар якунида кучли учликдан  жой олган полвонлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

Таъкидлаш жоиз, мазкур чемпионат спортчиларни миллий терма жамоа сафига саралаш вазифасини ҳам ўтаб берди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг