UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Расман! Mangu 3 турнирининг марказий жанги маълум бўлди (ПОСТЕР) 0 19:33Самарқанддаги Mangu 3 турнири кардига яна 7 та жанг қўшилди 0 19:12"Канело қариб қолган" - Мбилли 0 18:51Лаутаро болалиги ҳақида: "Ижарага пулимиз етмагани учун қарийб 3 йил отамнинг дўстиникида яшадик" 0 18:30Енгил атлетикачиларимиз сакраш турлари бўйича Осиё чемпионатини иккинчи ўринда якунлашди 0 18:01Осипова, Жайсунов ва бошқалар. Улан-Батор-2026 Осиё чемпионатидаги тақвимимиз билан танишинг 0 17:40"Унга мухлис бўлмаслик қийин". Британиялик боксчи Усик ҳақида фикр билдирди 0 17:14"Вазият яна икки йилга чўзилиши мумкин". Футбол юристи "Манчестер Сити"га қўйилаётган 130та айблов ҳақида гапирди 0 16:30Уайт Оқ уйдаги UFC турниридан кейинги ақл-бовар қилмас даражадаги мақсадини айтди 0 15:47Тайсон Фьюри: "Жошуа устидан ғалаба менга ҳеч нарса бермайди" 0 15:26Хабиб Нурмагомедов барча қарзларини тўлади 0 15:05"Манчестер Сити" етакчиси Гваридола кетиши сабаб жамоани тарк этмоқчи 0 14:44Карлос Пратес кейинги жангини Ислам Махачевга қарши камар учун ўтказар экан 0 14:23Тайсон Фьюри кейинги жанги муддатини айтди 0 14:02Умар Кремлёв Жон Жонс учун бокс жанги ташкил қилмоқчи 0

05 апр 07:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 327 турнири Темиров вазнидаги чемпионлик жангидан маҳрум бўлди

11 апрель куни АҚШнинг Майами шаҳрида ўтказилиши керак бўлган UFC 327 турнирининг иккинчи муҳим жанги бошқа муддатга кўчирилди.

Бунга энг енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Жошуа Ваннинг олган жароҳати сабаб бўлди. У келаси ҳафта шу куни япониялик даъвогар Тацуро Тайрага қарши жагда ўз камарини ҳимоя қилиши керак эди.

Ташкилот вакили Лас-Вегасдаги UFC Fight Night 272 турнири трансляцияси вақтида чемпионлик жанги қолдирилганини расман эълон қилди. Рамазон Темиров вазнидаги ушбу чемпионлик жанги худди шу мақомда UFC 328 турнири кардига кўчирилди ва 9 май куни Ньюаркда бўлиб ўтади.

Мьянма вакили бўлган Жошуа Ван ўтган йилнинг декабрь ойида бразилиялик Александра Пантожага қарши жангда омад туфайли чемпионлик камарини қўлга киритганди. Ўшанда Пантожа жанг аввалидаёқ ноқулай йиқилиши натижасида қўлидан жароҳат олган ва жанг тўхтатилиб, техник ғалаба Ванга тақдим этилганди. Япониялик Тацуро Тайра айнан ўша турнирда мексикалик Брендон Моренони иккинчи раундда техник нокаутга учратиб, чемпионлик камари учун даъвогарга айланганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг