UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Енгил атлетикачиларимиз сакраш турлари бўйича Осиё чемпионатини иккинчи ўринда якунлашди 0 18:01Осипова, Жайсунов ва бошқалар. Улан-Батор-2026 Осиё чемпионатидаги тақвимимиз билан танишинг 0 17:40"Унга мухлис бўлмаслик қийин". Британиялик боксчи Усик ҳақида фикр билдирди 0 17:14"Вазият яна икки йилга чўзилиши мумкин". Футбол юристи "Манчестер Сити"га қўйилаётган 130та айблов ҳақида гапирди 0 16:30Уайт Оқ уйдаги UFC турниридан кейинги ақл-бовар қилмас даражадаги мақсадини айтди 0 15:47Тайсон Фьюри: "Жошуа устидан ғалаба менга ҳеч нарса бермайди" 0 15:26Хабиб Нурмагомедов барча қарзларини тўлади 0 15:05"Манчестер Сити" етакчиси Гваридола кетиши сабаб жамоани тарк этмоқчи 0 14:44Карлос Пратес кейинги жангини Ислам Махачевга қарши камар учун ўтказар экан 0 14:23Тайсон Фьюри кейинги жанги муддатини айтди 0 14:02Умар Кремлёв Жон Жонс учун бокс жанги ташкил қилмоқчи 0 13:41"Борнмут" 127 йиллик тарихида илк марта еврокубокларга чиқди 0 13:20Хабиб Нурмагомедовда яна солиқлар билан боғлиқ муаммолар юзага келди 0 12:59Алиреза Фирузжа: "Синдаров билан ўйин унчалик қониқарли бўлмади" 0 12:38Сергей Фомин босниялик рақиби олдида ожиз қолди 0

05 апр 09:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Осиё чемпионатида 6 боксчимиз рингга чиқади. Икки жуфтликда ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз!

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳри бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Бугун қитъа биринчилигида чорак финал жанглари давом эттирилади. Кун давомида Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар боксчиси ярим финал чиптаси учун рингга кўтарилади. Бугун ғалаба қозонадиган боксчилар Осиё чемпионатининг камида бронза медалини нақд қилишади.   

Бизнинг вақт билан соат 09:45да Сабина Бобоқулова иштирокидаги жанг боксчиларимизнинг бугунги юришини бошлаб беради. -48 кг вазндаги боксчимиз қозоғистонлик Айгерим Саттибаевага қарши рингга кўтарилади. -80 кг вазн тоифасидаги жангда ҳам ўзбек-қозоқ боксчилари қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. Фазлиддин Эркинбоев Эрассил Жакпеков билан ярим финал чиптаси учун жанг қилади.  


Бугун рингга чиқадиган боксчиларимиз:

-48 кг: Сабина Бобоқулова - Айгерим Саттибаева (Қозоғистон) 09:45

-57 кг: Нигина Ўктамова - Чинг-Ю Яо (Хитой Тайпейи) 10:15

-85 кг: Жасурбек Йўлдошев - Муҳаммадазиз Закиров (Қирғиз Республикаси) 11:30

-75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов - Атаи Дамир (Қирғиз Республикаси) 14:00

-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Эрассил Жакпеков (Қозоғистон) 15:30

-90 кг: Ҳалимжон Мамасолиев - Энкисанаа Гантулга (Мўғулистон) 16:15

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг