UZ

Сўнгги янгиликлар

14:52Модрич Португалиянинг пеналтиси ҳақида кескин фикр билдирди 0 14:25Юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида 8 та медаль билан умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олишди 0 14:09Исроил Мадримов ESPN рейтингига киритилмади 0 13:37Ҳумоюн Султонов биринчи ракеткага учтагина гейм берди 0 12:45Кроуфордга Конор билан иккита жанг учун 200 миллион доллар таклиф қилишганми? Спортчи жавоб берди 0 10:28ЎФА Жаҳон чемпионати-2026 чипталарининг сотуви бўйича баёнот берди 0 09:53SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Абдусатторов Праггни мағлуб этди 0 09:09Шавкат Раҳмонов жамоасида унинг кейинги фаолияти билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритилди 0 08:42Уимблдон. Драматик кечган Раҳимова - Саккари учрашув ғолиби тай-брекда аниқланди 0 08:03Роналду ЖЧдаги нохуш анъанасига чек қўйди 0 18:31UFC Шанхай турнирининг асосий жанги айтилди 0 18:00Жон Жонс Чимаевга фаолиятидаги илк мағлубиятдан кейин маслаҳат берди 0 16:58WBA Мурат Гассиевга тўлақонли жаҳон чемпиони мақомини берди 0 16:23Ўрозовга Италиянинг қайси клублари қизиқиш билдираётгани маълум 0 15:54"У жанг қилиши шарт эмас. Конорда барчаси бор". Жонс Макгрегорнинг қайтиши ҳақида гапирди 0

14 июн 18:05
Янгиликлар

Оғир атлетика, Футбол

Руслан Нуриддинов: "Энг кўп маошни футболчилар олади. Уларга яна нима керак?"

Хабар берганимиздек, бугун оғир атлетика бўйича Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Руслан Нуриддинов сайтимиз меҳмони бўлган эди.

Олимпиада рекордчиси билан суҳбатимиз бир соатча давом этди. Кейин жараён дастхат улашиш ва фотосессияга уланиб кетди. Суҳбат турли мавзуларда бўлиб, уларнинг энг қизиқарлиларини эътиборингизга ҳавола қилиб борамиз. Дастлаб, футбол мавзуси...

- Мен шуни аниқ биламанки, Англия клубларида умумжисмоний тайёргарлик бўйича алоҳида машғулот ўтказилади, - деб сўз бошлади спортимиз ифтихори. – Футболчилар мажбурий равишда тренажер залида ишлашади ва мураббийлар бу жараёнга жиддий тарзда эътибор қаратишади. Билишимча, клубларимизнинг ҳаммасида ҳам бундай эмас экан. Хатто айрим гранд клубларимизда умумжисмоний тайёргарлик футболчилар учун ихтиёрий равишда берилган. 


Тренажер залидаги ҳар бир машғулот футболчининг маълум бир мушакларини ривожлантириш учун мўлжалланган бўлади. Тез югуриш учун оёқ мушаклари бақувват бўлиши шарт. Бизнинг футболчилар нима учун узоғи билан 60 дақиқадан сўнг чарчаб қоляпти? Сабаби, оёқда куч йўқ. Томир тортишлар ҳам шундан. Зарбаларни ҳам кўряпсиз қандай ҳолда берилмоқда. Фақат кросс югуриш билан футболчи мукаммалликка эришмайди.

Яқинда сайтингизда Руслан Чагаев меҳмон бўлганида Германиянинг “Шальке-04” клубига мастер класс, яъни маҳорат сабоғи ўтказгани ҳақида ўқидим. Жуда қизиқ лойиҳа. Агар менга олий лига жамоаларимиз шундай таклиф билан чиқишса, бунга рози бўлармидим? Менимча, бу қўлимдан келмайди. Чунки, мен футболга қизиқмайман. Шунинг учун, бу йўналишда махсус мутахассиснинг ишлагани маъқул.


Биласизми, энг кўп маошни айнан футболчилар олишади. Уларга яна нима керак? Лекин натижа йўқ. Балки, футболчилар билан ҳам худди бизда бўлгани каби муносабатда ишлаш керакдир. Яъни, олдин натижа, кейин пул. Тасаввур қилинг, Ўзбекистон чемпиони бўлган футболчига машина бериляпти. Ўх-хў, агар оғир атлетикада ҳам шундай бўлса, менинг машиналарим сони қанчага етарди? Масалан, менга жаҳон чемпиони бўлганимдан кейин машина беришган. 

Энди эътибор беринг, футболчиларимиз жаҳон чемпиони бўлишди. Уларга марс сайёрасини совға қилишаркан-да! Бу нарсанинг амалга ошмаслиги аниқ. Чунки, биз ҳали жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олмаяпмиз. Мен шунчаки таққослаш учун бу мисолни айтдим.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
14 июн 23:34:55
Shahzod_sms
Respect.. Professionalde ming qisayam..
+1   
14 июн 22:15:31
cайфэ-cнайпер
Руслан, думаю ты уже наверно нажил себе некоторых недругов среди наших футболистов. Согласен с тобой, что Марс им не видать ещё до 3000 года!
+1   
14 июн 21:01:30
Kaká
Judayam zo`r fikrlar !!!
+1   
14 июн 19:02:12
СПОРТ
Уларни пулини Бабаян олади шунинг учун уйнамайди.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг