UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35МДҲ ўйинлари: бугун 10 нафар ўзбекистонлик боксчи финалда жанг қилади 0 13:12Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди 0 12:39Алекс Перейра Анкалаевни мағлуб этгандан сўнг нималар деди? 0 12:07Дзюдочиларимиз Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олишди (Қуръа натижалари) 0 11:30ФОТО Шаҳрам Ғиёсов Тошкентда жанг қилади(ми?) 0 10:52Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 10:30Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий баҳсларига ҳам қуръа ташланди 0 10:00Анкалаевни нокаут қилган Перейра, Двалишвилида муваффақиятли ҳимоя ва UFC 320 турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0 09:51Даҳшат! Алекс Перейра Магомед Анкалаевни биринчи раунднинг ўзидаёқ муддатидан аввал мағлуб этиб, камарини қайтариб олди! 1 09:46"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи 0 09:25Чемпион Мераб Двалишвили Кори Сэндхагенга имкон қолдирмай, ўз камарини муваффақиятли ҳимоя қилди 0 08:51III "МДҲ ўйинлари". Бугун аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади 0 08:30UFC 320. Иржи Прохазка Раунтрини нокаутга учратди 0 07:49Магомед Анкалаев ва Алекс Перейранинг гонорарлари маълум қилинди 0 07:28Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди 0

21 окт 15:02
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Махачевнинг ягона мағлубияти: Ислам рақибини деярли нокаут қилганди — Абдулманап Нурмагомедов ўзини айбдор ҳис қилиб йиғлаган, унинг рақиби эса бу ғалабадан сўнг бошқа ғалаба қозонмаган

Махачевнинг ягона мағлубияти: Ислам рақибини деярли нокаут қилганди — Абдулманап Нурмагомедов ўзини айбдор ҳис қилиб йиғлаган, унинг рақиби эса бу ғалабадан сўнг бошқа ғалаба қозонмаган.

Бу жанг идеал натижани барбод қилган.

Шу дам олиш кунларида Ислом Махачев Чарльз Оливейрага қарши UFC камари учун жанг қилади. Доғистонлик ўзининг дўсти Хабибнинг изидан бормоқда. Бироқ уларнинг орасида битта фарқ бор: Хабиб фаолиятида мағлуб бўлмаган. Махачевда эса битта мағлубият бор.

Исламнинг фаолиятидаги ягона мағлубияти 2015 йилнинг 3 октябрь куни содир бўлганди. Бу жанг Махачевнинг UFC'даги иккинчи жанги эди. Ўшанда унга 33 ёшли Бразилия вакили Адриано Мартинс рақиблик қилган.

Ислам UFC'даги илк жангида Лео Кунцани қийинчиликсиз мағлуб этганди. Умуман олганда Мартинс анча тажрибали жангчи, у UFC'да анча жангларда иштирок этиб қўйганлардан бири эди. У Махачевга қадар яна бир Доғистон вакили Рустам Хабиловни мағлуб этганди.

Ўша вақтларда Адрианонинг рекорди 27-7 эди, бироқ Ислам жангга ҳеч қандай қўрқувсиз тушди. Ислам жангни ажойиб тарзда бошлади. Дастлабки дақиқалардан октагон марказини эгаллади ва биринчи рақамда ҳаракат қилди. Бироқ раунднинг иккинчи дақиқасида Исламнинг фаолиятини бузиб ташлаган зарба содир бўлди. Махачев севимли оверханд зарбасини амалга оширди, бироқ Мартинес унга қарши зарба йўллади ва Ислам канвасда! Ҳакам шу жойида жангни тўхтатишга қарор қилди.

Шу тариқа, Ислам фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Оғриқли мағлубиятдан сўнг Исламнинг ўзига келиши анча қийин бўлди ва деярли бир йил давомида октагонга кўтарилмади.

Кейинчалик Ислам мағлубиятга ўзи айбдор эканлигини ва ҳаддан ташқари ўзига ишониб юборганини тан олган.

«Жанг бошида мен қарши зарбага дуч келдим ва ҳакам тўхтади. Кимдир мени бир зарба билан тўхтата олади, деган хаёлим йўқ эди. Менда ҳеч қачон нокдаун бўлмаганман. Мен умуман бундай ҳолатга тушмагандим. Машғулотларда кучли зарбаларни ўтказиб юборардим ва ҳеч қачон бу зарбаларни сезмаганман. Мен ўзимга жуда қаттиқ ишонардим. Шунчаки унга отилдим ва зарба қабул қилдим. Бу менга дарс бўлди. Ҳар қандай зарба сўнггиси бўлиши мумкин. Мен ишонувчи инсонман ва келажакка ишонардим»,-деб фикр билдирган Ислам бир неча йил ўтиб.

Ўша вақтлардаги Исламнинг мураббийи Абдулманап Нурмагомедов бу мағлубиятга ўзини айбдор деб ҳис қиларди. Жанг якунидан сўнг Нурмагомедовларнинг каттаси кўз ёшини ҳам тўхта олмаган.

«Менинг сўнгги йиллардаги спортдаги ягона кўз ёшим Исламнинг жангида содиқ бўлган. Мен Мендес ва Исламнинг гапларига рози бўлдим ва Ислам жангда туриб ҳаракат қилишига рози бўлдим. У Мартинсга қарши жангда партерда қийинчиликсиз мағлуб этишини билардим, бироқ уну туриб жанг қилишга рози бўлдим ва битта зарбада Ислам “ухлади”. Бу унинг фаолиятидаги ягона мағлубияти. Бу менинг фаолиятимдаги энг катта хатойим эди»,-деб интервью берган Абдулманап Нурмагомедов.


Бироқ шу мағлубият ҳам Исламнинг келажагига фойдали бўлди. Ислам ўзи айтгани каби бу мағлубиятдан тўғри хулоса чиқарди. У ҳар бир жангдан сўнг янада ривожланишни бошлади. Исламни нокаут қилган Мартинс эса бу ғалабадан сўнг бошқа умуман UFC'да ғалаба қозонмади.

Ислам UFC камарини қўлга кирита оладими йўқми бугун 22 октябрь куни билиб оламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг