23 дек 10:31
Янгиликлар
Дастин Порье орзусидаги рақиб кимлигини айтди
Америкалик жангчи айни пайтда UFC енгил вазн тоифаси рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
"Мен ўзининг энг юқори спорт формасига чиққан Би Жей Пенн билан жанг қилган бўлардим. Бу ҳақда ҳамиша орзу қилганман", - деди "Бриллиант" US Weekly нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Би Жей Пенн енгил вазнда UFC чемпионлик камарини 2008-2010 йиллар оралиғида ўз қўлида ушлаб турган. Би ўз камарини Фрэнки Эдгагрга қарши жангда бой берган. Айнан шу жангдан 9 ой ўтиб, Дастин Порье ярименгил вазнда UFC промоушенида дебют қилган.
Би Жей Пенн 2019 йилнинг май ойида ўзининг 44 ёшида UFC баннери остидаги сўнгги жангини ўтказган. Клей Гуидага қарши кечган жанг унинг фаолиятидаги сўнггиси бўлиб қолди.
Фикрлар