UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01"Менда рад этиш варианти йўқ эди". Порье Махачев билан жангни қабул қилиши ҳақида гапирди 0 18:39Бир муҳаббат тарихи. Месси ва Антонелла қандай танишган? 0 18:18Сергей Ковалёв Баҳодир Жалолов ҳақида фикр билдирди 0 17:55Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади 0 17:32Нурсултон Рўзибоев қачон фаолиятини якунлашини айтди 1 17:10Дэвис кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги рақиби маълум бўлди. Тошкентда яна теннис байрами бўлади! 0 16:48Макс Холлоуэй Жастин Гэтжи уни нокдаунга туширганини тан олди 0 16:25ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари 0 16:03Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатида рекорд даражада спортчи иштирок этмоқда 0 15:42АҚШдаги ҳамюртимиз Фирдавс Ҳасановнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум + ПОСТЕР 0 15:21Уйқудаги парилар Мария Шарапова, опа-сингил Уильямс ва бошқа гўзаллар Met Gala 2024 оқшомида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:00«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр 0 14:38UFC ҳали ҳамон Забит Магомедшариповни қайтаришни истайди 0 14:17Грунт қироли Рафаэль Надалнинг Рим "Мастерс"даги илк рақиби маълум 0 13:55Сэндхаген Умар Нурмагомедовнинг кучсиз томони ҳақида гапирди 0

23 дек 17:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Усик Фьюрига қарши. 20 йилдан буён кутилаётган супер жанг!

Александр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги жанг деярли аниқ бўлиб улгурди.

Боксда энг яхши жангчини аниқлаш ҳар доим қийин бўлган. Аралаш жанг санъатида ҳаммаси анча содда: UFC - асосий промоушен, у жангчилар учун жанг ташкил қилади ва унинг чемпионлари баъзи талабларга қараб, автоматик равишда сайёрадаги энг яхшиси деб ҳисобланади. Аммо боксда бир вақтнинг ўзида нуфузли камарларни тарқатадиган бир нечта бокс ташкилотлари мавжуд ва кимгадир устунлик бериш мумкин эмас. Мутлақ бўлиш ниятида бўлган боксчи учун ягона йўл - барча жаҳон чемпионлик камарларини бирлаштириш. Аммо кўплаб ташкилий сабабларга кўра буни қилиш унчалик ҳам осон эмас.

Мисол учун, оғир вазнда 20 йилдан ортиқ мутлақ чемпион бўлмаган! Бундай унвонга охирги марта машҳур Леннокс Льюис эга бўлган, аммо ўшанда "мутлақ" мақомига эга бўлиш учун ҳозиргидан камроқ камар тўплаш керак эди. 2007 йилда Бутунжаҳон бокс ташкилоти тан олинди ва энди сизда WBO камари бўлмаса мутлақ чемпион деб ҳисоблаш мумкин эмас. Ака-ука Кличколар, Рой Жонс, Хасим Рахман, Дэвид Хэй - бу йигитлар ўзларининг улкан ютуқларига қарамай, барча унвонларни бирлаштириш ҳақида хаёлига ҳам келтиришмаган. Аммо энди вақт келди.

Ҳозир оғир вазндаги асосий камарларга фақат икки киши - украиналик Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри эгалик қилади. Аниқроғи, деярли барча унвонлар қримлик фуқаронинг қўлида, "Лўлилар қироли" эса фақат WBC камарига эгалик қилади. Тайсоннинг трэш-токига қарамай, улар ҳеч қачон рингда учрашишмайдигандек кўринарди. Чунки Усик жароҳатларга ишора қилди, Фьюри эса профессионал фаолиятини якунлади ва ўйин-кулги учун очиқ инсонга айланди. Аммо буюк боксчилар барибир мутлақ чемпионлик учун курашади!

“Боксчилар бир-бирлари билан жанг қилишга келишиб олдилар. Бу тугади. Яна бир савол - жанг қаерда бўлади? Биз Яқин Шарқдан бир нечта таклиф олдик. Бу мега жангни "Уэмбли" стадионида ҳам ташкил қилишимиз мумкин. Буни келгуси ҳафталарда ҳал қиламиз. Жанг қаерда бўлмасин, бу катта воқеа бўлади ", - деди таниқли промоутер Боб Арум Boxing Social YouTube каналига берган интервьюсида.

Маълумотни Усик манфаатларини ҳимоя қилувчи Александр Красюк ҳам тасдиқлади. Энди барча савол супержанг қаерда бўлиб ўтишида: "Ҳа, биз деярли келишиб олдик. Энди бизнинг энг катта саволимиз - жанг қаерда бўлишида. Асосий иш айнан шунга қаратилган - Саудия Арабистони, Абу-Даби, Қатар ёки Лондон? Сиз маълумотларга асосланиб арифметик, математик қарор қабул қилишингиз мумкин... Агар аниқ таклифлар бўлмаса, нега биз тўртта таклифга эътибор қаратмаймиз?" - дея Красюк сўзларини келтиради ua.tribuna.com.

Шундай қилиб айтишимиз мумкинки, Усик ва Фьюри дуэли албатта бўлиб ўтади. Ҳа, воқеа жойи ва санаси ҳали номаълум, аммо бу иккинчи даражали тафсилотлар. Бизни чиндан ҳам ажойиб жанг кутмоқда! Александрнинг тезлиги ва реакцияси Тайсоннинг габарити ва техникасига қарши, кимнинг козирлари кучлироқ бўлади? Албатта, "Лўлилар қироли" фаворит деб ҳисобланади, аммо сенсация қилиш ва кучлиларни мағлуб этиш украиналикка бегона эмас. Хўш, биз фақат кутишимиз мумкин: бу жанг, албатта, жаҳон бокс тарихига киради.


Хорижий сайт асосида Хуршида Абдикулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг