26 июл 19:33
Янгиликлар
Теннис
Гштаад турнири. Истомин деярли 14 минг евро ва 45 очкони нақд қилди, навбатдаги рақиб эса жиддий!
Теннисчимиз Денис Истомин Швейцарияда бўлиб ўтаётган турнирда иштирок этаётганлиги ҳақида хабар қилгандик.
У бугун бўлиб ўтган иккинчи давра ўйинида германиялик Дастин Браунни 6:3, 6:1 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритгани ҳақида хабар қилдик.
Ушбу турнирда чорак финал иштирокчиси 13,970 евро мукофот пули ҳамда 45 очкони ўзига кафолатлаб олади.
Спортчимиз чорак финалда дунёнинг 19-ракеткаси ҳисобланган испаниялик Роберт Баутиста Агутга қарши кортга чиқади. Агар Денис ушбу рақибини мағлубиятга учратадиган бўлса ўзига 24,520 евро ҳамда 90 рейтинг очкосини нақд қилиб олади.
Маълумот учун, Истомин Баутиста Агутга қарши бир маротаба тўқнаш келган. 2015 йилда бўлиб ўтган ўйинда вакилимиз 4:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар