UZ

Сўнгги янгиликлар

11:26Бетербиев ММАга ўтиш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 11:05Goal «Олтин тўп»-2025 соврининг асосий даъвогарини эълон қилди. Виниcиус ҳозирча 4-ўринда 0 10:44Чендлер энди кимга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 10:23Шу ҳафта Хитойда ўтказиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди билан танишинг 0 10:01Собиқ чемпионлар Петр Ян ва Дейвисон Фигерейду ўзаро жанг олдидан юзма-юз келди (ФОТО) 0 09:39Ламин Ямаль ва «Барселона» ўртасидаги янги келишув шартлари маълум 0 09:18Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кун ғолиблари маълум 0 08:57Макаодаги UFC турнири иштирокчилари тарозига чиқди 0 08:36Иштирокчиларидан мухлислари машҳур бўлган Ўзбекистон чемпионати + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:15Расман! Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди + ФОТО 0 07:54Prezident Kubogi. Икки Нодирбек ғалаба билан бошлади. Қолган шахматчиларимизда қандай натижа? + ФОТО 0 07:33Қайта тайинланган вазир иштирокидаги йиғилишда устувор вазифалар белгилаб олинди 0 07:12Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг илк куни 4 та вазнда ғолиблар аниқланди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:10Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ-2 доирасидаги баҳсни бошқаради 0 18:47Доғистон - Ирландия! Хабиб ва Конор PFL'да ўзаро тўқнаш келишадими? 0

03 фев 22:21
Янгиликлар

Теннис

"Эртароқ борсангиз, ўтириб томоша қиласиз!". Икки кунлик ўйин ким учун ўзи? Мухлисларми ёки...

Теглар :  Диёр Мавлонов
Бугун Ўзбекистон теннис терма жамоаси АҚШга қарши баҳс олиб боргани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун норасмий жаҳон чемпионати саналмиш "Дэвис Кубоги"нинг финал босқичи учун саралаш доирасида мазкур мусобақанинг 32 карра ғолиби АҚШга қарши биринчи кундан ўрин олган иккита ўйин ўтказилди. Иккала матчда ҳам мағлуб бўлдик, бошқа нарса кутишнинг ўзи ҳам хато эди, қайсидир маънода.

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сергей Фомин Маккензи Макдоналдга қарши кутилганидек қаршилик кўрсата олмади.

Мағлубиятга учраганига қарамасдан, наманганлик ракеткамиз Ҳумоюн Султонов дунёнинг 19-рақамли, АҚШнинг эса учинчи ракеткаси бўлмиш Томми Полни бироз қийнади, дея оламиз. Иккинчи сетда тай-бреккача олиб бормасдан ғолиб бўлиши мумкин эди Ҳумоюн, аммо омад ҳам юз ўгирди ундан.


Мени мағлубиятларимиздан ҳам кўра кўпроқ қайғуришга мажбур қилаётган жиҳат бу — Ўзбекистон теннис федерациясининг мазкур ўйинга қандай тайёргарликлар кўргани, мухлислар учун яратган шароитлари

Мусобақаларни сайтимизда онлайн ёритиш учун деярли ҳар доим ареналарнинг ўзига боришга ҳаракат қиламан, спортнинг завқи ҳам шунда-да ўзи! Аммо деярли 90 % ҳолатларда сайтлардан келиб ишлайдиган журналистлар учун шароитлар умуман яратилмаган бўлади (футбол баҳслари бундан мустасно). Аммо бугунги баҳсда бунинг акси бўлади, деб ўйлаган эдим. Сабаби дунёнинг энг кучли теннис терма жамоаларидан бири ташриф буюрган эди мамлакатимизга. Шароитлар ҳам шунга яраша бўлади, деб ўйлаган эди кўпчилик. Барча спорт мусобақалари мухлислар учун ўтказилади ўзи, фақат бизда эмас.

Ўйинлар пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари коллежининг теннисга ихтисослашган мактабида бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор. Бугун маза қилиб теннис кўрамиз, деб келган мухлислар қанчалик хато ўйлаганларини кортга келганларида тушуниб етишди. Чунки у ерда ўтириш учун жой йўқ эди! Тахминимча, бугунги ўйинни кўриш учун 400 нафардан зиёд мухлис ташриф буюрган эди (расман эълон қилинмади ҳам). Уларнинг 100 дан зиёди 3 соатга яқин тик оёқда ўйинларни кузатишди, теннисчиларимизни қўллаб-қувватлашди.

(Фото: tennisfamilyuz)

Бир кун аввал матбуот анжумани, қуръа ташлаш маросими Hilton меҳмонхонасида ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Теннис федерациясида АҚШга қарши ўйинларни ўтказиш учун бошқа жой йўқмиди?

Фикримча, федерациядагиларнинг ўзи ҳам бунча мухлисни кутмагандек. АҚШга қарши баҳсни "Юнусобод" спорт мажмуасида ўтказиш энг мақбул йўл эди, ўйлашимча. 30 январь санасидан буён "Юнусобод"да ҳеч қандай спорт мусобақаси ёки тадбир ўтказилмади. Тўғри, арена учун федерация ижара ҳақи тўлайди, аммо пул йил бошида тасдиқланган смета бўйича сарфланса (!), буни амалласа бўлар эди. Бошқа федерациялар ўтказяпти-ку, Ўзбекистон чепионатини бўлса ҳам.

Telegram'даги tennis_yangiliklari канали админи Ҳусниддин Мирзалиев ҳам бу борада ўз фикрларини билдирар экан, ташкилотчилик ишлари нол бўлганини таъкидлайди:

"Ташкилотчилик масаласида федерация томонга агар қўлимда ғишт ёки "шлакоблок" бўлганда отар эдим, тўғриси. Нол, нима десам бўлар экан, нолдан пастроқ сон йўқ-да, бўлмаса - 1 дердим. Пастдаги ўриндиқлар VIP қилинган, у ерга фақат алоҳида таклифнома орқали кирилади. Оддий мухлисларга эса ҳеч қандай шароит йўқ. Тепадаги балконда иккита тарафга жой қилишган, у ерда на стул бор, на ўтиришга шароит. Одамлар тик оёқда бетонда туриб теннис томоша қиляпти. Уят бўлса ҳам айтаман, федерация нолсизлар, нол".

(Фото: tennisfamilyuz)

Теннис бўйича ҳаваскор мутахассис шунингдек терма жамоанинг катта мураббийи Петр Лебедь Сергей Фомин иштирокидаги баҳснинг илк сети якунига етганидан сўнг, тамаки чекиш учун шошилганини таъкидлади:

"Энг катта мураббийимиз (Петр Лебедь) Сергей Фоминнинг ўйинида биринчи сет тугаб, иккинчи сет бошланишидан олдин танаффусда югуриб чиқиб кетяпти тамаки чекиш учун. Нима деган гап бу? Қани бу ерда ватан туйғуси? Сизлар бу ерда шунчаки қатнашишга мажбур бўлганларинг учун ўйнаяпсизларми теннисни? Мақсад нима ўзи? Одамларнинг устидан кулишми?".

Очиғини айтганда, федерация бу турдаги мусобақаларни биринчи бор қабул қилиши эмас, аммо бугун унинг ташкилотчиликдаги муаммолари яққол кўриниб қолди.

Эртага ўтказиладиган ўйинлар 12:00 да бошланади. Агар ўйинларни аренанинг ўзидан томоша қилмоқчи бўлсангиз, эртароқ борганингиз маъқул:)

Муаллиф - Диёрбек Мавлонов


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг